Китаб ал-Булдан қўлёзмаси

Китаб ал-Булдан (арабча: كتاب البلدان‎‎, яъни Мамлакатлар китоби) – муаллиф ва географ Абу Аббос ал-Яъқубий (вафоти 897-йилда) томонидан ёзилган асар бўлиб, у Аббосийлар халифалиги даврига тааллуқли энг қадимги араб географик манбаларидан биридир. Матнда Эрон, Туркистон, Афғонистон, Ироқ, Миср, Мағриб ва бошқа Осиё ҳамда Африка мамлакатлари тасвирлаб берилган[1].

Китобнинг биринчи нашри голландиялик шарқшунос Мичаэл Жан де Гоэже томонидан 1850-йилда Леиденда чоп этилган, кейинчалик 1892-йилда яна нашр қилинган.

Асар „адабий география“ туркумига киради, чунки у жойлар билан боғлиқ тарих, этнография ва афсоналарни ҳам ўз ичига олади.

Манбалар

  1. ↑ „المكتبة الشاملة • الموقع الرسمي للمكتبة الشاملة“ (ар). шамела.wс. Қаралди: 2018-йил 30-апрел.