Араб олими Ҳишом ибн ал-Калбий (737–819) томонидан ёзилган „Китоб ал-Асном“(Бутлар китоби) – исломгача бўлган араб динларининг худолари ва маросимлари ҳақидаги ислом оламидаги энг машҳур асар[1]. Китобда исломгача бўлган араб дини, асосан ко'пхудолик ва пайғамбар Муҳаммад келишидан олдинги Макканинг энг машҳур зиёратгоҳи – Каъбада бутларга сиғинишни тасвирланган. Бу, Ибн ал-Калбий наздида, Каъбага асос солинган вақтда ислом динида Иброҳим (ҳаниф) томонидан асос солинган соф тавҳиддан бери диний амалиётнинг таназзулга учраган ҳолати эди[2][3].

Китоб ал-Асном
Асл номи كتاب الأصنام
Муаллиф(лар) Ҳишом ибн ал-Калбий
Тил арабча
Жанр(лар)и Тарихий, композицион асар

Умумий маълумот

„Китоб ал-Асном“ моҳиятан исломгача бўлган Арабистондаги бутлар ва зиёратгоҳларнинг қисқача тавсифлари рўйхати. У ҳар бир бутнинг макони ва қабиласини тасвирлайди. Баъзан Ибн ал-Калбий қўшимча маълумот ҳам бериб ўтган. Масалан, ислом даврида ўша бут қандай йўқ қилингани ҳақида ҳам айтган.

Бирламчи қўлёзмада матн 56 саҳифадан иборат бўлиб, ҳар бир саҳифада 12 қатор мавжуд. Энг узун ёзув Қур’оннинг 53-сурасидаги Лот ва Манот ҳамда „Аллоҳнинг қизлари“ дан бири сифатида тилга олинган Уззо маъбудаси ҳақидадир. Ибн ал-Калбийнинг айтишича, Уззога сиғиниш маркази Маккада, Лотники Тоифда ва Манот Мадинада жойлашган. Бу маъбудалар ҳақида таърифлар худди 71-суранинг бешта бутпараст худолари ҳақидаги бешта тартиб каби (бирин-кетин) пайдо бўлади. Бундан ташқари, матнда Ибн ал-Калбийнинг маҳаллий бутлар ҳақида сўз юритадиган бошқа ташкилий усули йўқ. Қўшимча равишда, Ибн ал-Калбий вақти-вақти билан исломгача бўлган араб шеъриятидан ва баъзан Қур’ондан иқтибос келтирган. Худо, Иброҳим орқали тавҳидни киритганидан кейин бутпарастликнинг келиб чиқишини тушунтириш учун маълумотлар тўхтатиб турилган[4][5].

Композиция ва муаллифлик

"Китоб ал-Асном" кўплаб манбалардан олинган материалларни ўз ичига олган композицион асар ҳисобланади[6]. У тўпланиш, қайта ишлаш ва қўшимча киритиш натижасида пайдо бўлган, бунинг натижасида матнда такрорланишлар, ўзгаришлар ва узилишлар юзага келган. Кўп ҳолларда матн бир хил мавзуни бир неча марта тавсифлаган ва ҳар бир ҳолатда қарама-қарши маълумотни ҳам бериб кетилган. Нюбергнинг таъкидлашича, китобнинг ўзаги Ибн ал-Калбийга бориб тақалади, Абу Бакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Жавҳарий (ваф. 944-45) орқали узатилади, унинг номи матннинг иккинчи ярмида келтирилган иснодларда (узатилиш занжирлари) охирги бўғин сифатида намоён бўлади. Ал-Жавҳарий бу ерда Ибн ал-Калбийнинг асл китобига бир қанча хабарларни қўшган бўлса, у ҳам қайсидир маънода Ибн ал-Калбийга қайтган деб ўйлаган. Кейинчалик матнга кўпроқ бутлар ҳақида маълумот берилган илова ҳам қўшилди. Матннинг бошқа таҳрирлари сақланиб қолмаган, аммо мавжуд бўлиши мумкин. Ёқут ал-Ҳамавий (ваф. 1229) матндан узоқ иқтибос келтирган ва бу иқтибосларда „Китоб ал-Асном“нинг қўлёзмаларида учрамайдиган баъзи материаллар мавжуд. Шунинг учун Ибн ал-Калбийни кўп асрлик шахсий ҳисоботлар тўплами бўлган асар муаллифи деб бўлмайди[4][7].

Кашф этилиши

20-асрнинг биринчи ярмида мисрлик филолог Аҳмад Закий Пошо матнни кашф этган. У Дамашқдаги ким ошди савдосида сақланиб қолган ягона қўлёзмани сотиб олган эди[4]. Унинг кенг коллексиясидаги кўплаб қўлёзмалардан бири 1934-йилда вафотидан кейин давлатга ҳадя қилинган. Закий пошо ўз кашфиёти ҳақида ХИВ Халқаро шарқшунослар конгрессида эълон қилган[8].

Мавзулар

Арабистоннинг диний манзараси:

Қур’он 71:23-оят беш бутпарастлик худоларининг номини айтади. Булар: Вадд, Сувў, Яғуз, Яъуқ ва Наср . Ибн ал-Калбий, Ибн Ис’ҳоқ билан бирга, уларга ибодат қилинишини Жанубий Арабистон билан боғлайди. Бундан фарқли ўлароқ, шимолий ва марказий араб қабилалари „Аллоҳнинг қизлари“ (Улар санамларни Аллоҳнинг қизлари деган қарашда бўлганлар): Лот, Уззо ва Манотни афзал кўрганлар (Қур’он 53:19-20). Умуман олганда, саккизта Қур’ондаги бутпарастлик худолари Исломдан олдинги Арабистоннинг диний саҳнасида ҳукмронлик қилади, гарчи „Қизлар“ Ҳижозга мосроқ бўлганлиги сабабли юқори мақомга эга эдилар[9]. Ибн ал-Калбийнинг ёзишича, Шимолий Арабистоннинг Низор қабиласи одатда шундай деб ҳайқирарди[9]:

„Мана мен, Аллоҳим! Мен шу ердаман! (Лаббайка Аллоҳумма! Лаббайка!) Мана мен! Сенинг бошқа шеригинг йўқ! Сен унинг устидан ҳам, унинг мулкида ҳам ҳукмронсан“. Улар ўзларининг худоларини унга шерик қилиб, ишларини унинг қўлига топшириб, талбиёт орқали унинг бирлигини эълон қилишарди.

Шу билан бирга, Арабистон бутларга сиғинишига қарамай, Ибн ал-Калбийнинг айтганидек, ҳанифлар деб аталган одамлар орасида Иброҳимнинг соф тавҳидининг қолдиқларига эътиқод қилувчилар сақланиб қолган. Шунинг учун Ибн ал-Калбий бундай ёзган[4]:

„Лекин [араблар ўртасида тарқалган бутпарастлик ва ширкка қарамасдан] Иброҳим ва Исмоил давридаги эътиқодда қолганлар ҳам бор эдики, улар [араблар] ўз маросимлари – муқаддас жойни ҳурмат қилиш, уни тавоф қилиш, ҳаж, умра амаллари - ʿАрафа ва Муздалифада туриш, қурбонлик қилиш учун жониворларни сўйиш ва қурбонлик қилиш, иҳлол [яъни талбия ] каби ибодатларга амал қилиш билан бирга Ҳаж ва умрага тегишли бўлмаган нарсаларни ҳам киритишган“.

Каъба:

Азрақийга кўра, Ҳубал Муҳаммад давридан олдин Макка Каъбасида жойлашган асосий худо бўлган. Худди шундай, Ибн ал-Калбий Ҳубални Қурайшнинг асосий худоси сифатида белгилайди. Археологик нуқтаи назардан, фақат битта Набатий ёзувида Душара худосининг эпитети сифатида „Ҳубал“ қайд этилган. Бошқа мусулмон манбалари ҳам Ҳубалнинг Каъбада кичик худолар ва муқаддас тошлар билан бирга ҳурмат қилинишини тасдиқлайди[9].

Ибн ал-Калбий Маккада жойлашган бошқа „Каъба“ деб номланган исломдан олдинги учта зиёратгоҳни ҳам келтирган[4].

Бутлар:

Ибн ал-Калбийнинг ёзишича, бут ёки асном одамга ўхшатиб ёғочдан, олтиндан ёки кумушдан ясалган ҳурматга сазовор ҳайкалчадир. Аммо тошдан ясалган бўлса, автон дейилади[9]. Қур’онда „бут“ ёки „ҳайкал“ учун ишлатиладиган сўзлар ватан (кўплик: автан) ва санам (кўплик: асном) сўзларидир. Бу атамалар асосан ўтмишда яшаганларни тасвирлашда қўлланилади (Қуръон 22:30 бундан мустасно), ҳолбуки у замонавий вазиятлар учун тоғут ва жибт каби атамаларни ишлатади, гарчи иккала атаманинг ҳам аниқ маъноси аниқ бўлмаса-да, иккинчиси Қур’он 4:51 да келган ҳапах легоменон (фақат бир марта қўлланилади деган маънони англатади). Бу икки атама рақиб монотеистик гуруҳларга қарши бутпарастликда қандайдир айбловни тасвирлаш учун ишлатилиши мумкин[4].

Кўпхудоликнинг келиб чиқиши:

Ибн ал-Калбий Иброҳимнинг асл тавҳиди Муҳаммад алайҳиссаломгача бўлган ширкка қандай қилиб муваффақиятли айланганлигини тушунтириш учун иккита келиб чиқиш афсонасини (этиологиясини) келтиради. Биринчиси, арабларнинг Бану Хузоа қабиласининг бошлиғи Амр ибн Луҳай билан бошланади. Амр Макка устидан назоратни қўлга олди. Амр кейинроқ Суриядаги ал-Балқа шаҳрига бориб, у ерда бутларни улуғлаш ҳақида билиб олди. У ерда бир қанча бутларни йиғиб, Каъбага қайтди ва у ерга ўрнатди. Кейинчалик, кимдир Маккага зиёрат қилиш учун келса, эҳтиром ва муҳаббат белгиси сифатида узоқдан тош ва бутларни олиб кетадиган бўлди. Бу бутпарастлик ва мушрикчиликнинг тарқалишига сабаб бўлди ва Иброҳимнинг асл эътиқодини унутишга олиб келди. Бу қисса Ибн Ис’ҳоқ ёзганларидан ҳам маълум[9].

Иккинчи ва узоқроқ тушунтириш эртароқ бошланади. Одам Атонинг авлодлари икки ўғли Шис ва Қобил орқали асл, ҳақиқий эътиқодга нисбатан турли йўлларни босиб ўтадилар. Шиснинг авлодлари ўз эътиқодларини сақлаб қолишса, Қобилнинг авлодлари бегуноҳ сабабларга кўра (уларни эслаш учун) аждодларининг ҳайкалларини яратишни бошлайдилар. Вақт ўтиши билан одамлар ўз номидан шафоат қиладилар деган умидда бу ҳайкалларни ҳурмат қила бошлайдилар. Кейинчалик бу бутга сиғинишга айланади[10]. Ибн ал-Калбий келтирган иккинчи версия, Сурия хазиналари ғоридаги бутпарастликнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсонага, айниқса унинг дастлабки арабча таржимаси орқали „Китоб ал-Мажал“га қиёсланган[10]. Бу, шунингдек, 5-аср тарихчиси Созомен томонидан тасвирланган бутпарастликнинг келиб чиқиши ҳақидаги бошқа афсонага ўхшатилган[9].

Маълум бўлиши

Ал-Масудий (ваф. 956) ва Ёқут ал-Ҳамавий (ваф. 1229) таҳририни ҳисобга олмаганда, 20-асрда Мисрдаги матннинг қўлёзмаси топилмагунча ва нашр этилгунга қадар „КИтоб ал-Асном“ ислом оламида кўп жиҳатдан номаълум эди[6]. Ёқут ўзининг „Маъжум ал-булдон“ ида матндан кўп иқтибос келтирганидан Юлий Велгаузен (1844–1918) Ибн ал-Калбий асари билан унинг асосий қўлёзмаси топилгунга қадар Ёқутнинг иқтибослари орқали ишлаб келган[4].

Ишончлилик

Ибн ал-Калбийнинг „Китоб ал-Асном“и археологик жиҳатдан исломгача бўлган даврда араб дини учун ишончли манба ҳисобланмайди[1]. Бутпарастлик ўтмиши ҳақидаги ислом анъаналари биринчи бўлиб Гералд Ҳотинг томонидан ўзининг „Бутга сиғиниш ғояси ва Исломнинг пайдо бўлиши“ (1999) китобида жиддий ўрганилган. Ҳотинг учун исломгача бўлган араб тарихига қарши турадиган ва кейинги ислом манбаларига боғлиқ бутпарастлик айбловлари Қур’онда йўқ эди. Ҳотингга кўра, бутпарастликда айблаш бошқа монотеистик рақобатчиларга қарши умумий риторик қурол эди. Бундан ташқари, у араб динини акс эттирадиган араб урф-одатлари тўплами бўлишидан фарқли ўлароқ, уни „мусулмон тушунчалари ва муносабатларини акс эттириш учун мослаштирилган характерли монотеистик анъаналар ва ғоялар тўплами“ деб тушуниш яхшироқ[4]. Ҳотингнинг фикрича, анъанадаги худоларнинг баъзи номлари тарихий бўлиши мумкин, аммо бундай номлар замонавий арабларнинг теофорик номларидан олинган бўлиши ҳам мумкин. Бу худолар ҳақидаги исломий қарашлар, ўз навбатида, бундай худоларнинг мавжудлиги ҳақидаги хулосалар устига қурилган кейинги тахминларни акс эттиради[4]. Худди шундай, Кристиан Ж. Робин ва Жереми Счиэттеcатте "Китоб ал-Асном" да географик яқинлик ва сиёсий иттифоқлар ҳақидаги ноаниқ хотиралардан келиб чиққан Қаҳтаннинг (Жанубий арабларнинг афсонавий аждоди) учинчи авлоди деб кўрсатилган Саба' исмли сўнгги аждоднинг насл-насаби кейинги, якуний аждод эканлигини изоҳладилар[11].

Археологик ёзувлар ҳам Ибн ал-Калбий матни билан зиддиятли бўлган. Мисол учун, Ислом арафасида Жанубий Араб динини тасвирлаганига қарамай, Ҳимярлар подшоҳи Малкикариб Юхамин милодий ИВ асрнинг сўнгги чорагида тавҳидни қабул қилганидан кейин Жанубий Арабистондан ҳеч қандай кўпхудолик манбалари маълум эмас. Исломгача бўлган Арабистонда, кенгроқ айтганда, ИВ асрдан кейин Қур’онда номи тилга олинган саккизта бутпараст худоларнинг ҳеч бирининг археологик топилмалари маълум эмас. Оддий археологик сукунатдан фарқли ўлароқ, археологик манбалар милоддан аввалги В аср бошларида кўпхудолик доираларининг кескин йўқ бўлиб кетишини тасвирлайди[9]. Бундан ташқари, Ибн ал-Калбийнинг исломгача бўлган Ҳузалий шеъриятини ширк билан боғлаши, аслида Ҳузалий шеъриятининг асосида тасвирланган диний маросимлар турига зид келади[12]. Кенг маънода олиб қаралса, Ибн ал-Калбийнинг Арабистон бўйлаб диний тошлар ёки ҳайкаллардан маросимларда фойдаланиш тасвири, археологик нуқтаи назардан, буларнинг ҳеч бири шимоли-ғарбий Арабистон ва Набатиядан ташқаридаги бирон бир даврида маълум эмаслиги билан зид келади. Шундай қилиб, Христиан Жулиэн Робин Ибн ал-Калбийни бундай амалиётларнинг кўламини ва бу маросим об’эктларидан умумий фойдаланишни бўрттириб кўрсатган деб талқин қилади[13].

Ўхшаш асарлар

Ибн ал-Калбийнинг „Китоб ал-Асном“и билан бир қаторда исломдан олдинги Арабистондаги дин (айниқса, кўпхудолик) ҳақида асосий исломий манбаларига ат-Табарий (биринчи навбатда унинг „Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи“) ва Ибн Ис’ҳоқ (ас-Сийра ан-Набавийя) асарлари киради[9]. Азрақийнинг „Макка ҳақидаги хабарлар китоби“ ҳам мавжуд. Исломгача бўлган араб динини таърифлашга қўшимча уринишлар орасида Масъудий (ваф. 345/956), Шаҳристоний (ваф. 548/1153) ва ҳатто ваҳҳобийлик асосчиси Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (ваф. 1206/1792) каби диний олимлар ҳам бор[4]. Ал-Жоҳиз (ваф. 868) Ибн ал-Калбий номи билан бир хил асар яратгани айтилади, лекин у йўқолган[4].

Нашрлар

  • Ибн ал-Калбий, Китоб ал-Асном, таҳр. Р. Клинке-Розенбергер. Лейпциг: О. Харрасовиц, 1941-йил.
  • Ибн ал-Калбий, Ҳишом ибн Муҳаммад ибн ас-Соиб. „Китоб ал-Асном“: "Абу ал-Мунзир Ҳишом ибн Муҳаммад ибн ас-Соиб ал-Калбий. Аҳмад Закий томонидан таҳрирланган. 3-нашр. Қоҳира: Матбаъат Дор ал-Кутуб ал-Мисрия, 1995-йил.

Таржималар

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ал-Жаллад 2022.
  2. ↑ Броwн, Даниэл W.. А Неw Интродуcтион то Ислам. Wилей-Блаcкwелл, 2004 — 15–16-бет. ИСБН 978-0-631-21604-9. 
  3. ↑ Ҳаwтинг 1999, с. 68, 88–95.
  4. ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 Ҳаwтинг 1999.
  5. ↑ "Ибн ал-Калбī ҳимселф шоулд пробаблй нот бе cонсидеред ас тҳе аутҳор оф тҳе техт ас wе ҳаве ит тодай wҳич ис cлеарлй ан амалгаматион оф дифферент техц. Ит ис море сенсибле то аттрибуте тҳе аутҳоршип то тҳе гроуп оф ҳис дисcиплес ор эвен то латер генератионс оф тҳеир дисcиплес."
  6. ↑ 6,0 6,1 Элиас 2012.
  7. ↑ "Ибн ал-Калбī ҳимселф шоулд пробаблй нот бе cонсидеред ас тҳе аутҳор оф тҳе техт ас wе ҳаве ит тодай wҳич ис cлеарлй ан амалгаматион оф дифферент техц. Ит ис море сенсибле то аттрибуте тҳе аутҳоршип то тҳе гроуп оф ҳис дисcиплес ор эвен то латер генератионс оф тҳеир дисcиплес." —Константин Клеин, „Моурнинг фор тҳе Деад анд тҳе Бегиннинг оф Идолатрй ин тҳе Китāб ал-Аṣнāм анд тҳе Спелунcа Тҳесаурорум—ан Ункноwн Параллел то Сūрат ат-Такāṯур (қ102)?“, п. 554н14
  8. ↑ Симсар, Меҳмед А. (1953). "Рев. оф Ҳишāм Ибн-Ал-Калби, Тҳе Боок оф Идолс ор Тҳе Китāб ал-Аṣнāм". Спеcулум 28 (1): 166–69. дои:10.2307/2847201. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_спеcулум_1953-01_28_1/паге/н182. 
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 9,3 9,4 9,5 9,6 9,7 Грассо 2023.
  10. ↑ 10,0 10,1 Клеин 2018.
  11. ↑ Счиэттеcатте 2024.
  12. ↑ Миллер 2024.
  13. ↑ Ҳеалей 2023.