Китоб ал-ансоб
| Муаллиф(лар) | Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Сам’оний |
|---|---|
| Таржимон(лар) | Абдулғафур Раззақов ва Комилжон Раҳимовлар |
| Тил | арабча |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | 2017-йил |
Китоб ал-ансоб (Насабнома, Насаблар ҳақида китоб) – тарихий асар. Муаллифи Абдулкарим ибн Муҳаммад ас-Сам’оний (1113–1167) бўлиб, асар Мовароуннаҳр ва Эрон мамлактлари алломалари ва машҳур кишиларига бағишланган[1]. Асарда ВИИИ–ХИИ асрларда яшаб ўтган Ўрта Осиёлик алломалар ҳақида кенг маълумотлар келтирилган. Китоб ал-ансоб асарида олимнинг исми, келиб чиқиши, туғилган ва яшаган жойлари, таваллуд ва вафоти, илмдаги қилган ишлари ва устозлари тўғрисида маълумот берилади. Асарда ёзилган барча кишилар тарихий шахслар ҳисобланади. Асарнинг яна бир асосий томонларидан бири жой номларининг келтирилганлигидир. Асарда Бухоро тарихи билан боғлиқ шахслар тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилган. Жумладан, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани Ғишти қишлоғи тўғрисида ҳам маълумот келтирилган. Айнан Иброҳим Муҳаммад ал-Ғиштий шу қишлоқда яшаган[2]. Китоб ал-ансоб асарида Бухоро туманида жойлашган Зарманоқ қишлоғи ҳақида маълумотлар бўлиб, қишлоқ Зарманох деб келтирилган ва айнан шу қишлоқда Абу Абдулло Муҳаммад Зармонохий номли олим яшаган. Асарда Абу Бакр Аҳмад Бонобий, Абу Толиб Абдулла Бонобий, Абу Абдулло Ҳусайн Бонободий каби олимлар шахсияти тўғрисида маълумотлар келтирилган. „Китоб ал-ансоб“ асарининг икки маротаба арабча матни нашр қилинган. Асар бош қисми 1835-йилда Вюстенфелд, тўла қисми эса 1912-йилда Д. С. Марголиус томонидан чоп этилган. Асарнинг бундан ташқари Байрут нашри ҳам мавжуд[1]. Китоб ал-ансоб асари 2017-йилларда Абдулғафур Раззақов ва Комилжон Раҳимовлар томонидан ўзбек тилига нашр қилинган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Тўраев 2023, с. 42.
- ↑ Тўраев 2023, с. 43.
- ↑ ас-Самъоний 2017, с. 3.
Адабиётлар
- Тўраев Ҳ. Бухоро тарихи ёзма манбалари. Бухоро: Дурдона, 2023 — 204-бет.
- Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад ибн Мансур ат-Тамимий
ас-Самъоний. Насабнома, Тошкент, 2017 — 201-бет.