Китоб футуҳ ул-булдон
Китоб футуҳ ул-булдон (арабча: كتاب فتوح البلدان, „Мамлакатларни фатҳ этиш китоби“) — Абу ал-Аббос Аҳмад ал-Балозурийнинг тарихий асари[1]. Китобнинг тўлиқ нусхаси йўқолган, муаллифнинг ўзи томонидан тузилган қисқартирилган версияси бугунги кунгача сақланиб қолган[2].
| Асл номи | арабча: كتاب فتوح البلدان |
|---|---|
| Муаллиф(лар) | ал-Балозурий (البلاذري) |
| Тил | арабча |
| Жанр(лар)и | тарихий |
Ал-Балозурий (тахминан 820-892 йиллар) асари тарихий адабиётнинг „Кутуб ал-мағозий“ (كتب المغازي), я’ни „Юришлар тўғрисидаги китоблар” жанрининг вакили ҳисобланади. Аммо „Футуҳ ал-булдон“ аввалги китоблардан қамровининг кенглиги ва тизимлилиги билан ажралиб туради. Китобнинг боблари географик тамойилга мувофиқ жойлаштирилган. Ҳар бир минтақага алоҳида боб бағишланган бўлиб, тарихий воқеалар хронологик тартибда келтирилган. „Китоб Футуҳ ал-булдон“да арабларнинг Хуросон ва Мовароуннаҳрдаги юришлари, Араб халифалиги тарихи, иқтисодиёти, маданияти, қуролли кучлари, савдо алоқалари, солиқ тизими ҳақида ма’лумотлар берилган. Туркешларнинг арабларга қарши кураши, араб бошлиғи Қутайба ибн Муслимнинг Шош ва Исфижобга юришлари, шунингдек, ўрта асрлардаги Туркистон ўлкаси ҳақидаги маълумотлар алоҳида аҳамиятга эга.
Ал-Балозурий асос бўлган манбалар асосан номаълум, ҳикояларда эса иснодлар — ахборот узатувчи занжирлар йўқ. Иснодлар мавжуд бўлса ҳам, улар қисқартирилган шаклда келтирилган. Бироқ китобнинг бу хусусиятлари ал-Балозурийнинг ишончли тарихчи сифатидаги обрўсига путур етказмади. Кейинчалик тарихчилар ўз асарларида унинг асарларидан кенг фойдаланганлар. Жумладан, Ёқут ал-Ҳамавий ўзининг „Муъжам ал-булдон“ (Мамлакатлар луғати) географик луғатида “Футуҳ ал-булдон”нинг тўлиқ версиясидан фойдаланган, у ҳозиргача етиб келмаган.
Манбалар
- ↑ Казахстан. Национальная энциклопедия. том ИИИ, 2005, C. 228.
- ↑ Аль-Балазури. Книга завоевания стран. Отрывок / пер. Куббеля Л. Е, Матвеева В. В.. — Директ-Медиа. — С. 44—45. — 222 с. — ИСБН 9785998966613.
Адабиётлар
- Китаб футух ал-булдан // Казахстан. Национальная энциклопедия. — Алматы: Қазақ энциклопедиясы, 2005. — Т. ИИИ. — ИСБН 9965-9746-4-0. (CC БЙ-СА 3.0)
- Арабские источники ВИИ—Х веков по этнографии и истории Африка южнее Сахары. — М.—Л., 1960.