Kitob surxagi
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Китоб сурхаги, Сурҳақ, Гов сурҳаг — халқ селексиясида чиқарилган энг эртапишар хўраки узум нави. Ватани—Марказий Осиё. Экологик-географик жиҳатдан Шарқий гуруҳ навларига киради. Барги ўртача (ўз. 15 см, эни 15 см), шакли думалоқ, 5 бўлакли, ўртача кертикли. Гули 2 жинсли. Узум боши йирик, оғирлиги 400—500 г, шакли конуссимон, шингиллари зич. Ғужумлари йирик (айрим йирик гужумлари 27 мм гача), тўқ пушти ранг. Этдор, сершира, пўсти ўртача қалинликда, карсиллайди, гужуми таркибида 15,5% қанд бор, нордонлиги 3,3 г/л. Ҳар ғужумида З дона уруғи бор. Тупи кучли ўсади. Совуққа чидамсиз бўлганлиги сабабли қишда кўмиш керак. Кул ва барг ўровчиларидан кам зарарланади. Июн охири — июл бошларида пишади. Тошкент вилоятида куртак ёзишидан бошлаб ғужумлари тўлиқ пишиши учун 100 кун талаб қилинади (фаол ҳарорат йиғиндиси 2500° да). Кўп занг қолдириб, елпиғичсимон шакл бериб ўстирилганда токлар яхши ҳосил беради. Ҳосилдорлиги 160—220 с/га. Ўзоқ жойларга юборишга чидамсиз. Ғужумлари тўлиқ пишгач, 8—12 кунда ҳосил йиғиштириб олинади, акс ҳолда ташқи кўриниши ва таъмини йўқотади. Сурхондарё, Тошкент, Самарқанд вилоятларида экилади. Ўзбекистонда барча вилоятлар учун раёнлаштирилган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |