"КИТОБХОН" ЖАМИЙАТИ — китобсеварларни бирлаштирган жамоатчилик ташкилоти. 1974-йилда Республика китобсеварлар кўнгилли жамияти си-фатида ташкил этилган. 1998-йилда алоҳида фаолият олиб бораётган Тошкент шаҳри китобсеварлар кўнгилли жамияти билан бирлаштирилиб, Республика "К."ж.га айлантирилди; вилоятларда унинг бўлимлари мавжуд. "К."ж.нинг вазифаси халқнинг китоб иши ва китобхонлик, китоб нашри ва тақсимоти соҳасидаги маданиятини ўстириш, китоб фондлари ва шахсий китоб тўпламларидан самарали фойдаланиш, маънавият ва ахлоқий асосларни қарор топтиришга, тарихий, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраш ва ривожлантиришга таъсир этишдан иборат. Бу соҳада музейлар, истироҳат боглари, шаҳар китоб савдоси бирлашмаси, турли маданият марказлари билан ҳамкорлик қилади, турли тадбирлар (китоб кўргазмалари, адабий-мусиқий учрашувлар, кечалар, танловлар, маърузалар) ўтказади.

Айни даврда меҳрибонлик уйлари ва бошқаларга хайрия ёрдами сифатида ахрли томонидан совға қилинадиган китоб фонди ("китоб банки")ни йиғиб бормоқда. Жамият қошида "Ҳақиқат" мунозара клуби фаолият кўрсатмоқда.

Ҳамрохон Маматраимова.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил