Kiyim

Кийим, кийим-кечак деб баданни ёпиб турувчи ҳар қандай мато парчасига айтилади. Кийимлар тикилади, тўқилади, ёки бошқа усуллар билан тайёрланади. Кийим кийишдан мақсад аввало танани атроф-муҳит таъсири: иссиқ-совуқ, шамол, чанг-тўзон, қуёш нурлари, ёғин ва ҳоказодан асрашдир. Бундан ташқари кийим ижтимоий сабабларга кўра ҳам кийилади (жинсий аъзоларни беркитиш учун). Худди шу ижтимоий ва психологик сабабларга кўра кийим-кечак кўримли, чиройли қилиб тайёрланади (масалан, бошқа одамларни жалб қилиш, уларга ёқиш учун).
Кийим — инсон танасини ташқи муҳит (иқлим, об-ҳаво ўзгаришлари, қуёш нури ва б.) таъсири ва турли механик таъсирлардан асрайдиган воситалар тўплами; эстетик вазифани бажаради ҳамда жинс, ёш, миллийлик ва б. хусусиятларни ўзида акс эттиради. Кенг маънода "Кийим" тушунчаси бош кийимлар, оёқ кийимлар (поябзал), қўлқоп ва б.ни ҳам ўз ичига олади.
Кийим турига кўра — ички кийим, устки кийим, бош кийимлар, оёқ кийимлар (поябзал); вазифасига кўра— кундалик, уйда, дам олиш пайтида, байрам ва тўй маросимларида кийиладиган (кишилик) Кийимлар, иш Кийим (жомакор), спорт Кийим, расмий Кийим (форма)лар, махсус Кийимларга бўлинади; аёллар, эркаклар ва болалар Кийимларига ажратилади.
Кундалик Кийим, одатда, халқнинг маданияти, кишининг дидига мос бўлиб, турли модада, турли хил матолардан тикилади; унда касб, этник ва ижтимоий гуруҳга мансублик ўз ифодасини топади. Дам олиш пайтида кийиладиган Кийим юмшоқ ва майин матодан, эркин ҳаракат учун қулай қилиб тикилади. Байрам, маросим (кишилик) Кийимлари миллий услубда, қимматбаҳо матолардан тайёрланади, турли безаклар (кашта, мунчоқ ва б.) билан бойитилади. Иш Кийими (жомакор) оддий матолардан меҳнат жараёнига мос қилиб тикилади (мас, ўт ўчирувчининг иш Кийими ўтга чидамли брезентдан, балиқчиларнинг Кийими сув ўтказмайдиган матодан тикилади, тракторчининг иш Кийими комбинезондан, тиббиёт ходими, сартарош, ошпазларнинг иш Кийими асосан, оқ халатдан иборат ва ҳоказо). Спорт Кийим жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун қулай қилиб тикилади. Расмий Кийим (форма) ҳарбий Кийим, матрос, милиционер, алоқачи ва расмий кишилар (прокурор ва б.)нинг махсус низомда белгиланган Кийимлари. Махсус Кийим ҳомиладор аёллар, беморлар ва б. киядиган Кийимлар. Болалар К. и ранг-баранг пишиқ матодан қулай қилиб тикилади, улар турли қўшимчалар билан уқа, жияк, кашта тикиб, қуроқ усулида безатилади. Кийим ихчам, иқлим ва фаслга, жинс, ёшга мослаштирилган, энг муҳими қулай бўлиши, кишига ярашиб туриши лозим. Кийимни бичиш ва тикиш катта санъат. Кийим тикиш учун олдин табиий (пахта, жун, жут, ипак) ёки сунъий (синтетик) матолардан танланади, тикувчилар уйда, ателелар ва фабрикаларда Кийим тикишади. Бунинг учун аввал матони бичиб олиш керак. Бу ишни бичиқчи бажаради. Ўнга моделер рассом Кийим расми (модели)ни чизиб беради. Хуллас Кийим битиб магазинга тушгунча бир неча киши меҳнат қилади.
Енгил саноат, хусусан, тўқимачилик саноатининг жадал ривожланиши кишилар дидининг тинимсиз ўсиб бориши, халқлар орасидаги алоқаларнинг кучайиши Кийим модасининг тез-тез ўзгариб туришига олиб келади; ҳаёт ҳам шуни тақозо қилади. Айниқса, аёллар Кийимлари модаси тез-тез ўзгариб туради. Ҳозир Кийим инсон танасини ташқи таъсирлардан асрайдиган восита бўлиш билан бирга ўзига ва атрофдагиларга эстетик завқ бағишлайдиган бадиий санъат асарига ҳам айланиб бормокда. Кийим тикишда турли-туман безак материаллардан, кашталардан фойдаланилади.
Кийим инсон яратган турар жой каби энг қад. ихтиролардан; сўнгги палеолит давридаёқ мавжуд бўлган Кийим географик муҳит, хўжалик шакли, ижтимоий муносабатлар, маданият, этник қатламлар ва б.га боғлиқ ҳолда тараққий этган. Палеолит даври ёдгорликлари орасида терини ишлайдиган тош ва тикадиган суяк игналар топилган. Кийим учун матодан ташқари барглар, ўтлар, дарахт пўстлоқлари ҳам хом ашё вазифасини ўтаган. Ибтидоий одамлар ҳай-вон терилари, дарахт пўстлоклари ва баргларини суяк ва ҳайвон шохидан ишланган "игналар" билан шунчаки чатиб, баданларига "илиб" олишган. Неолит даврида ип йигириш ва мато тўқиш санъатини ўзлаштирган инсон Кийимтикишда дастлаб ёввойи ўсимлик толаларидан фойдаланган, чорвачилик ва деҳқончиликнинг ривожланиши мато тайёрлаш учун уй ҳайвонларининг жуни ва маданий ўсимликларнинг толаларидан фойдаланиш имконини берди. Барча Кийим турлари 2 бошланғич кўринишдан — елкага ташлаб қўйиладиган тери, ўт, барг ва парлардан тўқилган ёпқич ва бел(бокса) боғламлари (белбоғ) дан ривожланиб шаклланган. Кейинчалик ёпқичлар ёпинчиқ(плашч), кўйлак, кафтан каби, бел боғламлари иштон, юбка, фартук каби турли хил шаклларга эга бўлди; шиппак ёки оёқни ўраб турган бир парча ҳайвон териси энг содда қад. поябзал тури бўлган, шунингдек, поябзал учун дарахт пўстлоғи ва дарахтдан ҳам фойдаланилган.
Эстетик хусусиятларга эга дастлабки Кийим Қадимги Миср Кийимларидир. Қадимги Мисрда эркаклар (белларига мато ёки тери боғлаган) ва аёллар (боғичли тўғри кўйлак) К.ларида бурма (драпировка)лар қўлланган; кейинроқ нозик мато и.ч.га эришилгач, плиссировка кенг тарқалган. Турли рангдаги нозик матодан тайёрланиб кашталар билан безатилган К.ни, одатда, ҳукмрон табақа вакиллари кийган, қуллар дағал мато ёки теридан тайёрланган Кийим кийган. Қад. оссурияликларда узун кўйлак ва ҳошия безакли ёпинчиқ расм бўлган. Юнонлар хитон (енгеиз кўйлак), туника (калта енгли кўйлак), гиматий (ёпинчиқ) кийишган, бу Кийимлар инсон қиёфасига улуғвор соддалик бахш этган, инсон танасининг эгилувчанлигини курсатган (улар, асосан, оқ жун ва каноп матолардан тайёрланган), тўғноғич, белбоғ ва б. билан бойитилган. Оёқ Кийим вазифасини болдирни ўраб турадиган тасмали шиппаклар бажарган. Қад. Рим Кийими ҳам юнонларники каби бурмали бўлган. Эркакларнинг асосий устки Кийими тоға (ярим айлана ёки овал шаклидаги мато бўлаги) бўлган. Эркак ва аёлларнинг ички Кийими вазифасини туника бажарган, аёллар унинг устидан стола(хитон кўринишидаги кенг узун Кийим) ва палла (гиматийга ўхшаш) кийишган.
Византияда диний таркидунёчилик таъсирида Кийим қатъий, қоматни яшириб турадиган шаклга эга бўлиб, мато (парча, шойи) қалин, оғир, йирик гулли бўлган.
ХИВ—ХВ асрларда Ғарбий Европада чизмачилик илмининг тараққиёти ҳозирга қадар мавжуд бўлган андазаларнинг барча турларини яратилишини таъминлади, матоларнинг нафислиги, ипларининг жойлашиши бичишни мукам-маллаштирди. Бу ютуқлар Кийимни аниқ лойиҳалаш ва қоматга мос нафис Кийимнинг пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Халқлар ўртасида иқтисодий алоқаларнинг кенгайиши натижасида Кийим бичимлари бир мамлакатдан иккинчисига тарқалган. Масалан, 11 — ХИВ асрларда Ғарбий Европага франсуз, 14— ХВИ асрларда Фландрия ва Бургундия, ХВИ аср 2-ярмидан испан, ХВИИ аср 2-ярмидан яна франсуз модалари тарқалган. Рус зодагонлари Шарқда тайёрланган зарбофт, кимхоб тўнлар, зардўзи телпак ва б. буюмларни жуда қадрлашган (мас, Мономах телпаги). ХИВ асрда Кийим тараққиётига маълум даражада меъморлик ва тасвирий санъатдаги услублар таъсир этган. Масалан, 10— ХИИ асрларда Ғарбий Европада Кийим бичимида роман услуби акс этган, яъни узун кўйлак ва елкага ташлаб юриладиган ёпинчиқ урф бўлган; ХИИ—ХВ асрларда готика услубида тикилган калта ва тор Кийим кийишган. Уйғониш даври (ХВ—ХВИ асрлар) да калта, лекин кенг бичимдаги Кийим расм бўлган, 16— ХВИИИ асрларда барокко, ХВИИИ асрда рококо услубидаги, яъни мураккаб бичимли Кийимлар кийила бошланган. Кийим тўр, бурма, бантиклар билан безатилган. ХВИИИ аср франсуз инқилоби даврида юзага келган эркаклар либоси Европа эркаклар Кийимини шаклланишида муҳим рол ўйнади. ХИХ асрда ягона Европа Кийими шаклланиши якунланди, ХИХ аср 2-ярмидан Кийимларни оммавий и.ч. натижасида қуйи қатламлар орасида ҳам янги модали Кийимлар кенг тарқалди. Англия эркак Кийими яратишда етакчи бўлиб қолди.
ХХ асрда техника тараққиёти ва ўнга боғлиқ ҳолда ўзгарган ҳаёт тарзи, тикувчилик саноатининг ўсиши Кийим тарихида янги даврни очиб берди, автомобил ва мотоциклда юришнинг кенг тарқалиши туфайли эркаклар Кийимида ўзгаришлар рўй берди: калта шим, куртка, рангли кўйлак, бош Кийим — кеплар пайдо бўлди. 20-йиллардан эркаклар ягона бичимдаги Кийим кия бошлади. 50-йил лардан эркин ҳаракатга қулай бўлган Кийим юзага келди, анча енгил ва шаклан нафис Кийим яратилди, енглари яхлит бичимли кўйлаклар, почаси тор шимлар пайдо бўлди, спорт Кийимлари кенг тарқалди.
Аёллар Кийимида ХХ аср 10-йиллар Кийим шаклидаги бежамдорлик, чизиклар ва безакдаги асимметрия йўқолди, кўйлакларда эластик матоларнинг эркин бур-малари билан ҳосил қилинадиган чизиқларнинг оқувчанлиги пайдо бўлди.
Уруш йилларида кундалик Кийим — юбка ва блуза бўлиб, кўйлаклар калталашди. Бу Кийимда пайпоқ муҳим ўрин тутди. 30— 40-йилларда нозик шаклда (эгри ип йўналишида бичилган мато қоматга мос ётади) қарбий Кийим хусусиятлари (елканинг кенг ва баландлиги бўрттирилган ва б.) кўзга ташланади, поябзал қалин тагликка (платформага) эга бўлди; 50-йилларда аёллар Кийимида услубий ўзгаришлар рўй берди: қатъий шаклдан майин оқувчан чизиқларга эга бўлган янги бичим яратилди; енги билан яхлит бичимли қоматга мос Кийимтури (бели ва юбкаси тор кўйлак) ва учли, нафис ва ингичка пошнали поябзал юзага келди. 60-йиллар бошида юбкалар ўрнини эғаллай бошлаган шимлар кенг тарқалди.
60-йилларда оёқ Кийимда ўзгаришлар рўй берди: спорт услубидаги кенг ва ўртача баланд пошнали поябзал пайдо бўлди. Қишки поябзаллардан этиклар кенг тарқалди. 60-йиллардан эркак ва аёллар Кийимидан ёшлар либоси ажралиб туради: ўсмир йигит ва қизлар Кийим би-чимининг ўхшашлиги деярли бир хил бўлган буюмлар яратишга олиб келди.
70-йиллардан Кийим тури ва унинг шакллари жуда ранг-барангликка эга. Моделерлар ана шу хилма-хилликда айрим қисмларни уйғунлаштирувчи ўзига хосликни кўрадилар.
Кийим моделини яратишда замонавий Кийимларни лойиҳалаш маркази шаклланган Франсия етакчи ўрин эғаллайди (Г. Шанел, К. Диор, П. Карден ва б.). ХХ аср 2-ярмидан Англия (М. Куант), Италия (опа-сингил Фонтаналар, Валентино), шунингдек, АҚСҲ, Япония ва б. фирмалар улар билан эркин рақобатлашади. ʻМДҲ ҳудудида матодан тикилган Кийим неолит давридан маълум. Мил. ав. 1-минг йилликда скиф-сармат қабилаларининг эркаклари кўйлак ва кафтан, учли қалпоқ, этик, аёллар кенг кўйлак, устки (ёпинчиқ) Кийим кийишган. Рус, украин ва белоруслар тўғри бичимли узун кўйлак, камзул, пўстин, мўйнали қал-поқ, этик, пийма, бошмоқ, лапта (чипта кавуш) кийишган. Кавказликлар (арман, грузин, озарбайжон) узун кўйлак, черкаска (камзул), бурка, папаха, аёллар белигача тор, этаги кенг кўйлак, ихчам қалпоқча кийиб, юпқа рўмол ўраб юришган. Ўрта Осиё халқлари тўғри бичимли узун кўйлак, яктак, чопон, дўппи, салла, рўмол, мўйнали қалпоқ, маҳси, кавуш, этик ваб. Кийим кийишган.
Ўзбек миллий Кийими. Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий Кийим қадимдан иқлим, турмуш шароитлари ва уруғ-қабила анъаналари асосида шаклланган. Республика ҳудудидан топилган археологик ёдгорликлар, деворий расмлар, ёзма манбалар, қўлёзма китобларга ишланган мўъжаз тасвир (миниатюра)ларда ўзбек миллий Кийимининг бой тарихи намоён бўлади.
Шарқ Уйғониш даврида барча соҳаларда бўлгани каби либосларга тус беришда ҳам ғоят илгарилаб кетилган. Киши қоматининг гўзаллигини аниқ кўрсатадиган бели қисма либослар тарқалган. Бироқ Кийимнинг киши қоматига қараб бичиш усули бу ерда унча ривожланмаган. Кийим шакли эстетик идеал, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт, хусусан, дин, ахлоқ билан чамбарчас боғлиқдир.
ХИХ аср Кийимлари (тўн, кўйлак, яктак, чопон ва б.) кенг, узун, яхлит бичими, одам қоматини беркитиб эркин тўкилиб туриши каби қад. хусусиятларни сақлаган. Қишки ва ёзги, эркак, аёл ва болалар Кийимлари бир хиллиги, шакли ва бичими яқинлиги билан ажралиб туради: оқ ёки малла бўздан кўйлак, қалами яктак ёки тўн, олачи чопон, дўппи ўзбек эркаклари учун, аёллар учун кенг кўйлак, узун лозим, нимча, калтача асосий миллий Кийим ҳисобланган. Турмушга чиқмаган ўзбек қизлари билан аёллари Кийимлари бичимида айрим тафовутлар бўлган. Мас., қизлар кўйлаги ёқаси кўндаланг очилиб, четларига бошқа рангли матодан ўқа ёки жияк ҳошия тикилган; аёллар кўйлаги ёқаси тахминан 25 см узунликда бўйлама очилган. Ўрта Осиё Россияга қўшиб олингач, тик ёқа (нўғой ёқа)ли кўйлаклар пайдо бўлди (Зарафшон водийсида қозоқи кўйлак деб юритилган). Ёш жувонлар биринчи фарзандларини туққунларига қадар парпара ёқали (ёки жимжима тик ёқали) кўйлак кийган. ХИХ аср охирларида кўкрак бурма аёллар кўйлаклари пайдо бўлди, бундай бичимли кўйлаклар ҳозир ҳам миллий Кийим сифатида асосий ўрин тутади.
Эркаклар тўғри бичимли кўйлак, яктак, тўн, чакмон кийган. Тўнлар авраастарли ёки пахта солиб қавилган, олди очиқ, узун бўлган. Астарли тўнлар баъзи хрлларда калта ва кенг енглик қилиб ҳам тикилган. Тўнлар авраси беқасам, кимхоб, бахмал, шойи, қора сатин, чит ва б. матолардан, астари чит ёки сатиндан тикилган. Турли вилоятларда турлича тўнлар кийилган. Бухоро, Самарқанд, Шаҳрисабз ва б. жойларда тўнлар қимматбаҳо матолардан тикилиб, ёкаси, этаги, енг учларига турли хил рангдаги зар ипларда кашта тикиб, атрофларига тошлар қадаб безатилган. Бундай тўнларни хон ва амирлар бой ва амалдорларга яхши хизматлари эва-зига инъом этишган. Умуман ҳурматли кишилар — устозлар, қудалар, куёвлар ва ш.к.га тўн кийгазиш удуми ҳозирги кўнгача сақланган.
Аслзодаларнинг байрам Кийимларида белбоғ — камарлари тўқали, бахмалдан тайёрланган ёки зардўзи кашталар билан тикиб безатилган. Кундалик Кийимлар устидан узун қўшоқ ва чорси қийиклар билан боғланган. Эркаклар иштони кенг, узун бўлиб, почаси томон торайиб борган. Бош Кийимлардан дўппи, кулоҳ кийилган, устидан салла ўралган, (аслзодаларнинг бош Кийимлари зар ва кумуш иплар билан безатилган). Қиш фаслида мўйнали телпаклар кийишган.
Ўзбек халқи орасида энг кўп тарқалган енгил бош Кийим дўппидир. Асосан, бахмал, сидирға шойи, сатин каби матоға ип, ипак, зар билан кашта тикиб тайёрланган.
Оёқ Кийимларидан узун қўнжли, пошнасиз, таг чарми юмшоқ бўлган кавуш билан кийиладиган маҳси, зодагонлар орасида уч қисми қайрилган баланд пошнали этик кийиш урф бўлган.
Аёллар Кийимлари кўйлак, лозим, камзул, нимча ва ш. к. тўғри бичимли бўлган. Аёллар лозими кенг, узун, паст (поча)га томон торайиб борувчи шаклда бўлиб, очиқ рангли матолардан тикилган. Лозимнинг почаси жияклар билан безатилган. Келинчаклар ўзгача жияк тақишган. Бош Кийим сифатида асосан рўмол ўралган. Ёши ва мавкеига, оилавий аҳволига қараб турли хил рўмол — дока рўмол, шол рўмол, ғижим рўмол ва б. хил рўмоллар ўралган, ўралиш усули ҳам турлича бўлган. Қизлар учун қулай бош Кийим дўппи ҳисобланган. Дўппилардан ироқи чоргул, йўрмадўзи, мунчоқ гулли, зардўзи, ироқи дўппилар машҳур. Бош Кийимлари устидан чиройли нақшлар билан безатилган тиллақош, бўйинга уларга мос бўйинтумор, зебигардон, қўлга билагузук, узук ва б. тақинчоқлар тақилган. Аёллар одми матодан тикиладиган, аёл қоматига ёпишиб, кўйлак этагидан бир оз юқорироқ турадиган авра-астарли пахталик чопон ҳам кийишган. Чопоннинг ёқа ўймаси чуқурроқ, бағри тугмачасиз бўлган. Аёллар шариатга кўра, бегона кишилардан ўз юзларини яширишган. Шунинг учун улар чодра, кейинчалик паранжи ёпинишган.
Болалар Кийими, асосан, катталар Кийими шаклини такрорлайди. Чақалоқнинг биринчи Кийими "чилла кўйлак" бўлган. 2—3 ёшидан бошлаб кўйлак-иштон, чопонча кийдирилган. Бола 6—7 ёшга киргандан сўнг унинг Кийими катталар Кийим и бичимида тикилган.
Айрим уруғ, туман, вилоятларнинг Кийимлари (дўппи, рўмол, чопон ва б.)да ва унинг безакларида ҳам фарқ бўлади. Вилоятлардаги аҳолининг кундалик Кийимларигина эмас, байрам Кийимлари ҳам фарқланган. Зарафшон водийси аёлларининг яланг қават делегай, румчаси, тошкентликларнинг мурсаги, Шаҳрисабзнинг калтачаси байрам ва тантаналарда кийиладиган кишилик либослари ҳисобланган.
ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида қарийб барча вилоятларда камзул, нимча урф бўлди, бироқ турли вилоятлардаги хотин-қизлар уларни ўзига хос безаклар билан бойитишган. Ҳоз. такомиллашган Кийимларда ҳам мана шу ўзига хосликни фарқлаш мумкин.
ХИХ асрнинг 80-йилларигача Кийимлар тўғри бичимли шаклни сақлаган. Кийим шакллари миллий йўл-йўл, сидирға ва гулли матолар билан мослашган, олди, этаги, енг учи, ёқаси гулли жияклар билан ҳошияланган.
80—90-йилларда бой хонадонларнинг Кийимларида қоматга мослаб бичиш каби нафис ўзгариш кузатилади. Шу даврда урф бўлган бурама (кокеткали —кўкрак бурма) кўйлаклар ҳозирги кунда ҳам барча ўзбек аёллар кўйлагининг асосини ташкил қилади. Шунингдек, рус ва татарлар Кийими таъсирида бичимнинг қоматга мос шакли юзага келди, бичим мураккаблашди, бироқ кенг омма орасидаги Кийим шакли кам ўзгаришларга учради, аввалгидек эркин тўғри бичимли шакл сақланиб қолди. Ўзбек миллий Кийимлари бичими, асосан, 3 турга бўлинган: Бухоро — Самарқанд; Фарғона — Тошкент; Хоразм турлари. Бу турлар бичимининг кенг-торлиги, енгининг узун-қисқалиги ва б. билан бирбиридан фарқ қилади.
ХХ асрнинг 20—30-йилларида Кийим бичими ўзаро бир-бирига яқин бўлган 2 йўналишда ўзгариб борди. Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида европача бичимда тикилган Кийим-бош расм бўла бошлади. Миллий Кийимга европа Кийим хусусиятларининг киритилиши миллий кўйлакни шим билан, аёллар кўйлакларини нимча билан кийилишига олиб келди. Кийимдаги аввалги уйғунлик йўқолди. Бу тарихан ҳаёт шароитининнг ўзгариши ва оммавий саноат и.ч.нинг ҳунармандликдан устунлиги туфайли келиб чиқди. Шу билан бирга қадимдан иқлим ва ижтимоий ҳаёт шароитлари белгилаган миллий Кийим шакллари ҳам ўсиб борди. Миллий бичимдаги Кийимлар қоматнинг нисбатларига яқинлашди, аёл кўйлаклари торайиб ва калталашиб борди, илгарироқ юзага келган кўкрак бурма (кокеткали) ва қайтарма ёқали кўйлаклар ҳаётга муқим кириб борди, енги калталашди. Рўмол билан бир қаторда бош Кийим сифатида чиройли дўппилар кенг тарқалди.
Эркакларнинг иш Кийимида ҳам ўзгаришлар бўлди. Умуман олганда, оммавий миллий Кийим таркибига кура соддароқ ва чиройли бўлиб борди.
40—50-йиллар бошида Кийим санъатида аввалгидек 2 йўналиш кузатилади. Кийимнинг умум европа шакли қоматнинг қатъийлиги ва нисбатлар муносабатининг умумийлиги билан белгиланди: эркаклар Кийимини тўғри елкали қоматга мосланган пиджак, кенг шимлар, аёллар кўйлагини тўғри елкали эркин кесма лиф, этакка томон кенгайган юбка ташкил этди.
50-йилларнинг ўртасида Кийимни моделлашда янги хусусиятлар юзага келди. Кийим қоматга тўлиғича мосланди, қоматга майин ёпишиб, оқувчан қомат чизиғини ҳосил қилди. Бироқумумий йўналиш билан бирга миллий Кийим ҳам урфдан қолмади. Унинг ўзига хослиги шаклида ва миллий мато колоритида намоён бўлди. Бу жиҳатдан аёлларнинг кенг ёзги кўйлаги ва эркакларнинг ишчи Кийими диққатга сазовор. Кекса одамлар орасида тўннинг сақланиб қолиши анъанавий тус олди. Моделлар уйининг ишга тушиши (1949) билан андазалаш санъати юзага келди. Миллийликни сақлаган ҳолда Кийимнинг умумий шакли йил сайин кенг тарқала борди.
Ўзбек Кийими ранг-барангликка эга. Унда ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида яратилган миллий Кийим турларини, шунингдек, энг сўнгги андазадаги Кийимларни баббаравар кўриш мумкин. 60-йил лардан ан-дазаларни режалаш бошланди. Рассомлар билан ҳамкорликда Кийимни моделлаш ва лойиҳалаш, андазалаш санъати тараққиёти янги йўлдан бормокда.
Мода йўналиши моделер рассомларнинг энг яхши ютуқларига, асосан, йилнинг маълум мавсумини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади. Турли касбдаги кишилар учун қулай ишчи Кийим и яратишга катта аҳамият берилади. Ўзбек моделер рассомлари янги шароитга тўғри келадиган ифодали Кийим шакллари устида изланмокда.
Шунингдек, халқ орасида муқим сақланган анъанавий миллий Кийим шакли устида ҳам ишланмокда. ХХ аср Бошида юзага келган янги шаклли аёллар кўйлаги айрим қисмларидагина ўзгарди. Анъанавий миллий Кийимнинг сақланиб қолишида табиий иқлим шароитига мослиги, ҳар бир аёл учун ижро усулининг қулайлиги, бичимининг соддалиги, тикилишининг осонлиги муҳим рол ўйнайди. Ўзбек моделер рассомлари ишларида андазалашда миллийлик ва байналмилал хусусиятлар ўз уйғунлигини топмоқда.
Адабиёт
- Содиқова Н. С, Ўзбек кийими, Т., 2002; Занятия и бит народов Средней Азии, Л., 1971; Абдуллаев Т. А., Хасанова С. А., Одежда ўзбеков (ХИХ — начало ХХ в.), Т., 1978; Костюм народов Средней Азии, М., 1979; Суҳарева О. А., История среднеазиацкого костюма. Самарқанд (2-пол. 19 - нач. 20-в.), М., 1982; Рахимова 3. И., Среднеазиацкий женский костюм на миниатюрах Мавераннахра ХВИ—ХВИИ в. (Култура Среднего Востока), Т., 1990; Ундерова Л. В., Ўзбекская народная одежда конса ХИХ-ХХ в., Т., 1994.
Сайёра Маҳкамова.[1]
Хавфсизлик кийимлари ҳам мавжуд, уларни ўт ўчирувчилар, ҳарбийлар, ишчилар, шифокорлар ва бошқа касб эгалари кийишади.
Кийим турлари
| Бу бўлим çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
Яна қаранг
| Викиомборда „Кийим-кечак“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Кийимга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |