Klaus Roth
| Клаус Ротҳ | |
|---|---|
| Таваллуди |
29-октябр 1925-йил Бреслау, Веймар Республикаси |
| Вафоти |
10-ноябр 2015-йил (90 ёшда) Инвернесс, Шотландия |
| Соҳаси | Математика |
| Иш жойлари | |
| Академик раҳбарлари | |
| Машҳур ишлари | |
| Мукофотлари |
|
Клаус Фриэдрич Ротҳ (талаффузи: Клаус Фридрих Рот) (29-октябр 1925-йил – 10-ноябр 2015-йил) – Германияда туғилган инглиз математиги. Сонлар назарияси соҳасидаги ишлари билан танилган. Хусусан, Алгебраик сонларнинг Диопҳантус яқинлашиши бўйича Ротҳ теоремасини исботлагани учун Фиэлдс медали билан тақдирланган.
Ротҳ 1933-йилдан фашистлардан қочиб Англияга кўчиб борган. У ерда Cамбридге университетида ҳамда Лондон университет коллежида таҳсил олган. 1950-йил докторантурани тамомлаган. Ротҳ 1966-йилгача Лондон университет коллежида, 1988-йилгача Лондон империал коллежида таҳсил берган.
Диопҳантус яқинлашиши бўйича ишларидан ташқари, Ротҳ арифметик комбинаторикада Салем–Спенcер тўпламлари ҳамда номувофиқлик теориясига ҳам салмоқли ҳисса қўшган. Ротҳ, шунингдек, даражалар йиғиндилари, катта элак, Ҳеилбронн учбурчаги масаласи ҳамда квадрат ичида квадрат жойлаштириш бўйича ишлари билан танилган. Ротҳ Ҳеини Ҳалберстам билан ҳамкорликда бутун сонлар кетма-кетлиги бўйича китоб ёзган.
Ротҳ Фиэлдс медалидан ташқари Де Морган ва Сйлвестер медаллари билан тақдирланган, Лондон қироллик жамияти аъзоси бўлган.
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |