Клавиш (лотинча: cлавис — калит) — 1) фортепиано, аккордеон каби мусиқа чолғуларида товуш ҳосил қилувчи ричаг мосламасининг қўл билан босиладиган қисми, клавиатура детали. Одатда, ёғочдан ясалади. К.лар оқ, қора бўлиб, суяк ёки пластмасса билан қопланади; 2) турли механизмлар (ёзув машинкаси, компютер ва бошқалар)да сигнални ўзгартириб, ҳарф (белги) туширадиган мосламанинг ҳаракатга келтирувчи қисми.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил