Klinika
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клиника (юнонча: клине — кўрпа-тўшак)— стационар (касалхона) тоифасидаги тиббий муассаса; тиббиёт олий ўқув юртлари, врачлар малакасини ошириш институтлари, илмий тадқиқот институтлари ҳузурида ташкил этилади. К.да беморларни даволаш билан бирга тадқиқот ишлари олиб борилади, тиббиёт институтларининг талабалари ва малакасини оширувчи врачлар билан назарий ва илмий машғулотлар ўтказилади. К. шаҳар касалхонаси ва бошқа даволаш-профилактика муассасалари базасида ҳам фаолият кўрсатади, улар клиник касалхоналар деб аталади. К. базаларида клиник аспирантура ва ординатура мавжуд бўлиб, асосан, врачлар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрланади. Кўп К.ларда айрим сохага ихтисослаштирилган илмий марказлар ташкил этилган, у ерда шу соҳа мутахассислари ўз малакасини оширади ёки врачлар шу соҳага ихтисослаштирилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |