Клинкер (олмонча: Клинкер ) — 1) айланма печларда металлургия ишлаб чиқаришда полиметалл чиқиндиларни қайта ишлаш (қиздириб ҳайдаш) дан қолган қийин эрийдиган қизиб қовушган масса; пйх ишлаб чиқаришдаги оралиқ маҳсулот. Мис ёки қўрғошин корхоналарида қайта ишлаб К.дан мис, қўрғошин ва бошқа қимматли аралашмалар ажратиб олинади; 2) қурилишда махсус лой (клинкер) дан ғишт тарзида тайёрланадиган материал. Ғишт тайёрлаш технологиясига ўхшаб тайёрланади. Совуқ ва кислотага чидамли. Йўлларга, саноат биноларининг полларига ётқизилади; 3) семент ишлаб чиқаришда оҳак билан лой (ёки шлак) қовушмасидан иборат ярим маҳсулот.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил