Клип (франс. – думалоқ, ролик) – техноген санъатнинг бадиий (аудиовизуал) шаклларидан бири. Унда кино ва мусиқанинг ифода воситалари, шунингдек, ахборот технологиялари мужассам бўлади. Клип ХХ асрнинг 80-йиллари (Ўзбекистонда 90-йиллар)да ривож топиб, ҳозир ўз таъсирчанлиги, оммавийлиги туфайли жаҳон томоша индустриясида муҳим ўрин тутади. клипнинг асосий 3 тури мавжуд: мусиқали, ижтимоий мавзудаги ва реклама клиплари. Мусиқали клипда тасвирий қатлам, образлар тизими, сюжет ривожи ва монтаж, ритм каби унсурлар воситасида маълум мусиқа асари бадиий талқин этилади. Дастлаб мусиқали клипларда тасвирий қатлам қўшиққа нисбатан иллюстрация вазифасини ўтаган, кўп ҳолларда хонанданинг ўзи клип қаҳрамони сифатида гавдаланган („Шаҳзод“, „Байрам“ гуруҳларининг клиплари ваб.). Кейинчалик клипларда машҳур („Ўтган кунлар“ каби) кинофилмлардан иқтибос олиш (масалан, „Нола“ ва бошқа гуруҳлар клиплари), компютер графикаси, виртуал анимациянинг махсус эффектларидан фойдаланиш кенг қўлланган. Клипларни яратиш соҳасида Б.Йўлдошев, У.Ҳамроев, Ф.Дав-лсцҳин, С.Абдуллаев, Ж.Файзиев, Р.Сағдиев ва бошқа режиссёр ҳамда клипмайкерлар танилган; „2аггмп 8Т8“, „А1эх“, „Байрам“, „Бешёғоч“ каби махсус студия ва продюсер марказлари фаолият кўрсатмоқда. Клип маданиятининг оммавийлашуви телевилениеда уларни тарқатувчи махсус каналларни вужудга келтирди („МТУ“. „МузТВ“. „Мимк ох“, Тошкентда „ТВ Марказ“ ва 30-каналлар ва бошқалар).