Klishe
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Клише (франс. cличе) — иллюстрация (расм, репродуксия, баъзан матн) лардан матбаа усулида нусха кўчириш учун мўлжалланган босма форма (крлип); фотоғрафик, кимёвий, галванотехника ёки ўймакорлик усулларида сиртига бўртма (релефли) тасвир туширилган металл (рух, жез, мис) пластинка. Баъзан, ёғоч, линолеум ва пластмассадан ҳам тайёрланади. К.лар штрихли, растрли ва комби-нациялашган бўлади. Штрихли К. тасвир элементлари (перо ва бошқаларда чизилган чизма, расм) бир текис туширилган оригиналлардан нусха кўчиришда, растрли (ярим тонли) К. эса элементлари турли тондаги тасвирлар (фотосурат, акварел, мой-бўёкли сурат ва бошқалар) дан нусха кўчиришда ишлатилади. К. фотомеханиқ (қаранг Автотипия) ёки электромеханиқ усулда, фотополимеризация усулида тайёрланади. К. майда кристалли рух, магний, камдан-кам мис ва алюминийдан тайёрланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |