Клистрон (юн. клйзо — тўлқин зарби ва (элек)трон) — ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантирувчи ўта юқори частотали (ЎЙУCҲ) электрон асбоб; иши ЎЙУCҲ электр майдонида электронлар тезлигини модулясиялашга асосланган (қаранг Модулясия). Тўғри утишли (импулсли ва узлуксиз иш режимли) ва қайтаргичли хиллари бор. Тўғри ўтишли К.да (расм) катод билан нурлантирилган электронлар кириш, оралиқ, сўнгра чиқиш ҳажмий резонаторлар орқали учиб ўтиб, уларнинг тезлиги камаяди ва кинетик энергиясининг бир қисми ЎЙУCҲ тебранишлари энергиясига айланади. Қайтаргичли К.да — резонатор оралиғида тезлаштирилган электронлар оқими резонаторнинг тўрларидан ўтиб, тормозловчи майдонга тўшади, бу майдон таъсирида орқага қайтиб, яна резонаторлар оралиғидан ўтади. Биринчи ўтишда ЎЙУCҲ электр майдони электронлар тезлигини модулясиялайди, иккинчи (тескари) ўтишида электронлар гуруҳланган бўлади, ЎЙУCҲ майдони бу гуруҳни тормозлайди ва электронлар кинетик энергиясининг бир қисмини ЎЙУCҲ тебранишлари энергиясига айлантиради. ЎЙУCҲ асбоблари ичида қайтаргичли К. энг кенг тарқалган. К. космонавтика, радиолокация, радиоастрономия, телевидениеда, тиббиёт, ўлчаш техникаси, радионавигация ва бошқа соҳаларда ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил