Клит (лақаби Қора) (? — милоддан аввалги 328) — Искандар Мақдунийнинг саркардаси ва дўстларидан бири. Граниқ жангига (милоддан аввалги 334 йил) Искандарни ўлимдан сақлаб қолган. Бақтрия сатрапи этиб тайинланган (милоддан аввалги 329 йил). Искандарнинг маҳаллий ахрлининг яшаш тарзига яқинлашгани ва шунинг билан бирга суғдларни македонияликларнинг урфодатлари билан таништиришга интилишига қаратилган сиёсатига очиқ-ойдин қарши чиққан. Клит Самарқандда тунги зиёфат вақтида Искандар томонидан ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил