Клоака (лотинча cлоака — ахлат чиқариш найи) — умуртқали ҳайвонлар тўғри ичагининг ташқарига очиладиган кенгайган қисми. Тўгаракоғизлилар (миксинлар, миногалар личинкаси), балиқлар (акулалар, скатлар, икки хил нафас олувчилар), барча сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар ва клоакали сут эмизувчиларда К. бўлади. Кўпчилик сут эмизувчи хайвонларда К. бўлиниб, сийдик — жинсий синусни ва тўғри ичакнинг охирги қисмини ҳосил қилади. К.га сийдик йўли, жинсий йўл, баъзан сийдик пуфаги очилади. К. бир қанча умуртқасизлар (ҳашаротлар, тўгарак чувалчангларнинг эркаги, оғиз айлангичлилар)да бўлади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил