Klon
Клон (юн. клон — шох, новда, бачки) — бир ўсимлик ёки ҳайвон организмидан жинссиз ёки вегетатив кўпайиш йўли билан пайдо бўлган индивидлар насли. Немис олими Веббер К. ни биринчи бўлиб таърифлаб берди (1903). Клон ҳайвонот оламида — микроорганизмлар, ҳашаротларда, ўсимликлар оламида — мевали дарахтлар, ток, пиёз ва бошқаларда учрайди. Клон тухумҳужайрадан апогам йўли билан меёзга учрамай пайдо бўлган насллардан; қаламча, туганак ва бошқаларда ҳосил бўлган она ўсимликлар наслидан ва бошқа ташкил топиши мумкин. Ўсимликлар дунёсида вегетатив кўпайишда куртак ўзгарувчанлиги туфайли навнинг наслида бошланғич ўсимликдан фарқланувчи индивидлар тарзида пайдо бўлади. Улар шу навнинг янги клонларини бошлаб беради. Шунга кўра, ҳар бир навнинг аҳамияти турлича бўлган бир нечта клони бўлиши мумкин. Кўпчилик нусхаларнинг қим-матли хўжалик белгилари клон олиш йўли билан сақлаб қолинади.
Баҳодир Норматов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |