Меросхўрлар (инглизча: Книвес Оут) — 2019-йилда Риан Жоҳнсон томонидан ишланган ҳамда Лионсгате томонидан тарқатилган Америка сирли филми. Филм воқеаларига кўра, оилавий йиғилишларнинг бирида кечаси оила аъзолари назарида патриарх ўз жонига қасд қилади, аммо бу ўз жонига қасд ёки кимдир томонидан уюштирилган жиноят эканлигини аниқлаш мақсадида терговчи детектив бу бўйича иш олиб боради. Филмда Даниэл Cраиг, Чрис Эванс, Ана де Армас, Жамиэ Леэ Cуртис, Мичаэл Шаннон, Дон Жоҳнсон, Тони Cоллетте, Лакеитҳ Станфиэлд, Катҳерине Лангфорд, Жаэден Мартелл ва Чристопҳер Плуммер каби юлдузлар рол ўйнашган.

Меросхўрлар
Книвес Оут
Файл:Меросхўрлар постери.жпег
Филм постери
Режиссёр(лар) Риан Жоҳнсон
Продюсер(лар)
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Риан Жоҳнсон
Ролларда
Бастакор(лар) Натҳан Жоҳнсон[1]
Оператор(лар) Стеве Едлин
Монтажёр(лар) Боб Дуcсай
Студия
Дистрибютор Лионсгате
Премера
санаси
Давомийлик 130 дақиқа[3]
Мамлакат AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Тил инглизча
Бюджет $40 миллион[4]
Даромад $309,2 миллион[5]

Меросхўрлар филмининг жаҳон премераси 7-сентабрда 2019-йилги Торонто халқаро фестивалида, кинотеатрлардаги премераси эса Америка Қўшма Штатларида 27-ноябр 2019-йилда бўлиб ўтди (Лионсгате томонидан). Филм буджети $40 миллионни ташкил этади, дунё бўйлаб эса $309.2 миллион йиғишга муваффақ бўлди. Филм 77-Олтин глобус мукофотида „Мусиқа ёки комедия“ туркуми бўйича учта номинацияга лойиқ деб топилди: „Энг яхши мотион пиcтуре“, „Энг яхши актёр“ (Cраиг учун), „Энг яхши актриса“ (де Армас учун). Шунингдек, 73-Британия академия филм мукофоти ҳамда 92-Академия мукофотида „Энг яхши оригинал ссенарий“ номинациясига сазовор бўлди. Бундан ташқари, ушбу филм Америка филм институти ва Миллий шарҳ кенгаши томонидан 2019-йилнинг энг яхши ўн филмидан бири сифатида танланди.

Сюжети

Бадавлат ёзувчи Ҳарлан Тҳромбей оиласини ўзининг 85 йиллиги муносабати билан туғилган кун базмига Массачусетц штатидаги саройига таклиф қилади. Эртаси куни эрталаб эса Ҳарланнинг уй бекаси Фран уни ўлик ҳолда, томоғини боғизлаб қўйганини кўради. Полиция бу ўз жонига қасд қилди, деб ҳисоблайди, аммо аноним тарзда ёлланган хусусий детектив Беноит Бланc бу бўйича текширув ўтказади.

Бланc Ҳарланнинг оиласи билан муносабатлари ёмонлашганини билади: Ҳарлан куёви Ричардни қизи Линдага хиёнат қилганлигини айтиш билан қўрқитади, келини Жони ундан йиллар мобайнида пул ўғирлагани учун рухсатномани бекор қилиб ташлайди, ўғли Wалтни нашриёт компаниясидан ҳайдаб юборди ҳамда невараси Рансом билан жанжаллашди.

Бланcдан хабардор бўлмай, базмдан кейин Ҳарланнинг ҳамшираси Марта Cабрера унга одатдаги дори ўрнига тасодифан ҳаддан ташқари морфин дозасини ошириб бериб юборади ва антидотни топа олмагандан сўнг, Ҳарланни бир неча дақиқага ёлғиз қолдирган. Ҳарлан Мартанинг онаси ҳужжациз муҳожир эканлигини билиб, Мартани тез ёрдам чақиришига тўсқинлик қилади ва бунинг ўрнига Мартани терговдан қутқариш учун ёлғон сўзлашни тайинлайди. Ҳарлан кейин бошқаларни ўз жонига қасд қилган деб ўйлаши учун томоғини бўғизлайди. Ҳарланнинг кекса онаси Марта Ҳарланнинг кўрсатмаларини бажараётганини кўради, лекин уни Рансом билан адаштиради.

Марта агарда ёлғон сўзлагудай бўлса, доимо қайд қилади, шунинг учун Бланc унга савол берганида у тўғри, аммо тўлиқ жавоб бермайди. Марта Бланcнинг терговига ёрдам беришга розилик берганидан сўнг, қандайдир из ахтараётган бир пайтда ўзининг ҳаракатлари тўғрисидаги далилларга дуч келса, уларни яширади.

Ҳарланнинг васияти ўқилади: ҳамма ҳайратга тушган, чунки барча мол-мулкини Мартага васият қилиб қолдирган. Рансом унга Тҳромбейлар оиласининг ғазабидан қутулишга ёрдам беради. Рансом Мартани иқрор бўлишга мажбур қилади ва мероснинг улуши эвазига ўз ёрдамини таклиф қилади. Бошқа Тҳромбейлар Мартани меросдан воз кечишга кўндиришга ҳаракат қиладилар; Wалт эса онасининг муҳожир эканлигини фош қилиш билан таҳдид қилади.

Марта аноним шикоят хатини қисман Ҳарланнинг токсикологик ҳисоботи нусхаси билан олади. У ва Рансом тиббий лабораторияга боради, аммо бино ўт қўйиб вайрон қилинган. Марта шикоятчи билан учрашишни таклиф қилувчи аноним электрон почта хабарини олади. Бланc ва полициячилар Марта ва Рансомни кўришади ва бир оз машинани таъқиб қилишдан сўнг, Рансом ҳибсга олинади; Бланcнинг таъкидлашича, Ҳарланнинг онаси у ўлган кеча Ҳарланнинг хонасидан тушаётган Рансомни кўрган.

Марта шикоятчининг олдига боради ва у Ҳарланнинг саройидаги уй бекаси Фран бўлади, Марта унга ҳаддан ошиқ морфин юборилганлигини аниқлайди. Марта Франни жиноятда айблаши мумкинлигини англаб, иккиланади ва Франни қутқариш учун 911 рақамига қўнғироқ қилади. Марта Бланcга ҳақиқатни сўзлаб беради, аммо Рансом бу ҳақда аллақачон маълум қилган. Уйда Марта Франнинг наша қутисига яширилган токсикология тўғрисидаги тўлиқ ҳисобот нусхасини топади. Бланc уни ўқиб чиқади ва Марта Тҳромбейлар оиласига унинг хатоси Ҳарланнинг ўлимига сабаб бўлганини тан олишидан олдин, уни тўхтатади.

Бланc ўз мулоҳазаларини қуйидагича очиб беради: Рансом Ҳарлан барча мол-мулкини Мартага мерос қилиб қолдираётганини билган; Ҳарланнинг васиятига биноан бир тийинсиз қолган Рансом, Марта Ҳарланни морфинни ҳаддан ошиқ юбориш билан ўлдириши учун Ҳарланнинг доривор қутисидаги дориларни алмаштиради ва антидотни ўғирлайди. Бироқ, Марта аслида Ҳарланга дори идишига ёзилган матнни ўқимасдан туриб, тажрибали бўлгани учун дори ҳажмига қараб, тўғри дори-дармонларни берган ва шунинг учун Ҳарланнинг ўлимида мутлақо айбсиз. Ҳарланнинг ўз жонига қасд қилиши ҳақида хабар топганидан сўнг, Рансом аноним тарзда Бланcни Мартани қотил сифатида фош қилиш учун ёллаган. Кейинчалик Фран тасодифан Рансом далилларни яширганини кўради ва унга шикоят хатини юборади. Рансом Мартанинг ўзи билмаган ҳолда Ҳарланга тўғри дори-дармон берганини билиб қолади, шунинг учун шикоят хатини Мартага юборади. У Мартанинг айбсизлиги ҳақидаги далилларни йўқ қилиш мақсадида тиббий лабораторияга ўт қўйиб юборди. Ниҳоят, у Франга ҳаддан ошиқ юборилган морфин юборади ва унинг манзилини Мартага электрон почта орқали юборади, у Франнинг ўлдирилиши билан жиноятини яширмоқчи бўлган.

Марта Франни омон қолганини айтиб, ёлғон гапириш орқали Рансомни иқрор бўлишига уринади; Рансом иқрор бўлади, Марта эса ёлғон сўзлагани учун қайд қилади, Рансом эса Фран ҳақиқатдан ҳам ўлганини аниқлайди. Жаҳли чиққан Рансом орқага тортиладиган саҳна пичоғи билан Мартага ҳужум қилади. Рансомнинг иқрорини ёзиб олган полиция эса уни дарҳол ҳибсга олади.

Бланc Мартага у Ҳарланнинг ўлими бўйича терговда рол ўйнаганини ва унинг пояфзалида қон изи борлигини сезганлигини айтади. Линда Ҳарландан эрининг хиёнати ҳақида хатни топади. Рансом ҳибсга олингандан сўнг, Марта Тҳромбейларни ҳозир уники ҳисобланган уй балконидан туриб кузатмоқда.

Ролларда

  • Даниэл Cраиг роли Беноит Бланc: Дунёга машҳур хусусий детектив, Ҳарланнинг ишини ҳал қилиш учун аноним тарзда ёлланган.
  • Чрис Эванс роли Ҳугҳ Рансом Дрйсдале: Ҳарланнинг невараси (Линда ва Ричарднинг ўғли) ҳамда тўпори йигит
  • Ана де Армас роли Марта Cабрера: Ҳарланнинг ҳамшираси ва яширин дўсти
  • Жамиэ Леэ Cуртис роли Линда Дрйсдале: Ҳарланнинг тўнғич фарзанди
  • Мичаэл Шаннон роли Wалт Тҳромбей: Ҳарланнинг энг кичик фарзанди, Ҳарланга тегишли нашриёт CЕОси
  • Дон Жоҳнсон роли Ричард Дрйсдале: Ҳарланнинг куёви (Линданинг эри)
  • Тони Cоллетте роли Жони Тҳромбей: Бева (Ҳарланнинг ўртанча фарзанди Неилнинг рафиқаси)
  • Лакеитҳ Станфиэлд роли Детектив Лиэутенант Эллиотт: Маҳаллий полиция детективи
  • Катҳерине Лангфорд роли Мег Тҳромбей: Ҳарланнинг невараси (Жони ва Неилнинг қизи), либерал коллеж талабаси
  • Жаэден Мартелл роли Жаcоб Тҳромбей: Ҳарланнинг невараси (Wалт ва Доннанинг ўғли)
  • Чристопҳер Плуммер роли Ҳарлан Тҳромбей: Бадавлат бир ёзувчи, 85 ёшида туғилган кунидан сўнг ўлик ҳолда топилган.
  • Рики Линдҳоме роли Донна Тҳромбей: Ҳарланнинг келини (Wалтнинг рафиқаси)
  • Эди Паттерсон роли Фран: Ҳарланнинг уй бекаси, у Ҳарланнинг жасадини топади.
  • Франк Оз роли Алан Стевенс: Ҳарланнинг адвокати
  • К Cаллан роли Wанетта „Греат Нана“ Тҳромбей: Ҳарланнинг кексайган юз ёшга кирган онаси
  • Ноаҳ Сеган роли Троопер Wагнер: Массачусетц штати полицияси детективи ҳамда Ҳарланнинг китоблари ишқибози
  • М. Эммет Wалш роли жаноб Проофроc: Ҳарланнинг уйининг қўриқчиси
  • Марлене Форте роли Cабрера хоним: Мартанинг онаси
  • Шйрлей Родригуэз роли Алиcиа Cабрера: Мартанинг синглиси
  • Керрй Франcес роли Саллй: Аланнинг ёрдамчиси
  • Жосепҳ Гордон-Левитт роли детектив Ҳардроcк (овоз камео)

Манбалар

  1. ↑ „Натҳан Жоҳнсон то Ретеам wитҳ Риан Жоҳнсон он 'Книвес Оут'“. Филм Мусиc Репортер (13-март, 2019). 1-апрел, 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-август, 2019.
  2. ↑ Флеминг Жр., Мике „Торонто Wҳоппер: МРC Буйс Wорлд Ригҳц То Даниэл Cраиг-Риан Жоҳнсон Wҳодунит 'Книвес Оут'“. Деадлине Ҳоллйwоод (7-сентабр, 2018). 30-март, 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-март, 2019.
  3. ↑ „Книвес Оут“. Торонто халқаро филм фестивали. 23-июл, 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-июл, 2019.
  4. ↑ Рохбороугҳ, Сcотт „'Книвес Оут' Диреcтор Риан Жоҳнсон он Шифтинг Фром 'Стар Wарс' то Агатҳа Чристиэ-Стйле Wҳодуннит“. Тҳе Ҳоллйwоод Репортер (7-сентабр, 2019). 9-сентабр, 2019да асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-сентабр, 2019.
  5. ↑ „Книвес Оут (2019)“. Бох Оффиcе Можо. 2020-йил 16-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 16-май.

Ҳаволалар