Кно3 — (Потассиум нитрати) нитрат кислотанинг калийли тузи, рангсиз кристалл. Суюқланиш температураси 334,5°. Суюқланиш температурасидан юқори ҳароратларда кислород ажралиб, аввал КНО2, кейин К2О гача парчаланади. К.н.нинг органик моддалар билан аралашмаси осон алангаланади ва ёнади. Сувда эрувчанлиги (100 г да г ҳисобида): 31,0 (20°), 243,6 (100°). Сувдаги тўйинган эритмасининг қайнаш температураси 118°. К.н. НаНО3 КC1 ўртасидаги алмашиниш реаксияси ёрдамида олинади. Пиротехникада, қора порох тайёрлашда, гугурт, шиша и.ч.да, қишлоқ хўжалигида, гўшт маҳсулотларини консервалашда ишлатилади[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил