Knos

Кнос ёки Кносс (юнонча: Κνωσός, лотинча: Cноссус,) — Шимолий Критнинг марказий қисмида жойлашган қадимий шаҳар. Эгей маданияти марказларидан бири. Милоддан аввалги 3-минг йиллик охирларидан подшоликнинг пойтахти. Кнос подшолари милоддан аввалги 16— ХВ асрларда Крит илк қулдорлик давлатининг олий хукмдорлари бўлган. Зилзила (милоддан аввалги 1470), ёнғин (милоддан аввалги тахминан 1380) натижасида вайрон бўлган. Инглиз археологи А. Ж. Эванс томонидан олиб борилган археологик қазилмалар (1900—30) натижасида Кнос хукмдорларининг саройи очилган ва "Хўжалик архиви" — ёзувли жадваллар топилган. Кнос ахейлар томонидан босиб олингач (милоддан аввалги ХВ аср 2-ярми), таназзулга учраган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |