Koʻlborilon
Кўлбор илон, кўлвор илон (Випера лебетина), гюрза — қора илонлар оиласига мансуб заҳарли илон. Узунлиги. 1,6 м гача. Танасининг усти сарғиш ёки қизғишмалла рангда бўлиб, кўпинча кулранг ёки қизғиш кундаланг доғлар билан қопланган. Африканинг шимолий-ғарбидан ва Ўрта денгиздаги айрим ороллардан то Покистон ва шимолий-ғарбий Ҳиндистонгача бўлган ҳудудларда, Кавказнинг шарқий қисмида, Қозоғистон жанубида ва Ўрта Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда Ховос атрофида, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида учрайди. Майда қушлар, сут эмизувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади. Тунда фаол 3 ёшида вояга етади. Заҳари тиббиётда ишлатилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |