Коаталар, ўргимчаксимон қора маймунлар (Ателес) — гажак думли маймунлар оиласига мансуб маймунлар уруғи. 4 тури бор. Танаси 70 см, думи 90 см ча, боши кичкина, оёқлари ва бармоқлари ингичка, олдинги оёғи узун, бош бармоғи бўлмайди, дарахт шохларини тутишга мослашган. Жанубий ва Марказий Америкадаги тропик ўрмонларда 10—12 тадан гала бўлиб яшайди. Ҳар йили битта бола туғади. Бўғозлик даври — 140 кун. Мевалар, ўсимлик куртаклари, ҳашаротлар, қушлар тухуми билан озиқланади. Жуда ҳаракатчан. Олдинги оёқлари ва думи ёрдамида дарахт шохларини тутиб ҳаракат қилади. Оила ёки гала бўлиб юради.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил