Коббиэ Боатенг Маиноо (талаффузи: Кобби Боатенг Мейну) – англиялик профессионал футболчи. Англия Премер-лигасининг Манчестер Унитед футбол клуби ва Англия миллий футбол терма жамоаси аъзоси.

Коббиэ Маиноо
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Коббиэ Боатенг Маиноо
Таваллуд санаси 2005-йил 19-апрел (2005-04-19) (21 ёш)
Таваллуд жойи Стоcкпорт, Англия
Бўйи 5 фут 9 инчес (1.75 м)[1]
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Манчестер Унитед
Рақами 37
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Чеадлей & Гатлей
0000—2022 Манчестер Унитед
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2022— Манчестер Унитед 50 (3)
Миллий терма жамоа
2021—2022 Англия У-17 5 (1)
2022—2023 Англия У-18 2 (0)
2023 Англия У-19 6 (0)
2024— Англия 9 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 26-май учун)

Маиноо Манчестер Унитед академиясининг тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2023-йилда „Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси“ учун бериладиган Жиммй Мурпҳй мукофотига лойиқ кўрилган. Маиноо асосий таркибдаги ўзининг дебют ўйинини 2023-йил январ ойида Англия лига кубоги доирасида амалга оширган.

Ёшлиги

Коббиэ Маиноо[2] 2005-йил 19-апрел куни[1] Стоcкпорт, катта Манчестерда[3] ганаликлар оиласида дунёга келган[4]. Унинг катта акаси Жордан Маиноо-Ҳамес Лове Исланд сериалининг 5-қисмида иштирок этган[5]. Коббиэ Стоcкпорт чеккасидаги Чеадле Ҳулме ҳудудида катта бўлган[6] ва футбол ўйнашни Чеадле & Гатлей Жуниор футбол клубида бошлаган[7]. 6 ёшида у Манчестер Унитед скаутлари эътиборига тушган[8] ва 9 ёшида академияга қабул қилинган[9][7].

Клубдаги фаолияти

Манчестер Унитед

Маиноо 2022-йил май ойида Манчестер Унитед билан илк префессионал шартномасини имзолаган[10]. Ўйинлардаги кўрсатган натижаси унга октябр ойида асосий жамоа машғулотларида иштирок этиш имкониятини яратган[11].

Маиноо илк маротаба Премер лига доирасидаги Неwcастле Унитед Ф.C.га қарши ўйин учун жамоа захирасига киритилган[12]. У Манчестер Унитед сафидаги илк ўйинини 2023-йил 10-январ куни Англия лига кубоги доирасида Чарлтон Атҳлетиc Ф.C. клубига қарши амалга оширган[13]. Премер лигадаги дебют ўйинини 19-феврал куни Леиcестер Cитй Ф.C. клубига қарши бўлган ўйинда ўтказган[14].

2023–2024: Эришган ютуқлари

Маиноо асосий жамоа билан АҚШда бўлиб ўтган мавсумолди машғулотларига жалб қилинган[15]. Бироқ у мавсумолди машғулотлари давомида жароҳат олган ва мавсум бошланишини ўтказиб юборишга мажбур бўлган[16]. Жароҳати тузалгандан сўнг, мавсумдаги илк учрашувини 2023-йил 26-ноябр Эвертон жамоасига қарши амалга оширган ва ўйин якунига кўра учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган[17]. 29-ноябр куни Коббиэ Галатасарай клубига қарши ўйинда УЭФА Чемпионлар лигасидаги ўзининг дебют ўйинини амалга оширган[18].

2024-йил 28-январ куни, Англия кубоги доирасидаги 4-2 ҳисобида Унитед фойдасига ҳал бўлган Неwпорт Cоунтйга қарши ўйинда Коббиэ клуб сафидаги ўзининг илк голини урган[19]. 1-феврал куни эса Wолверҳамптон Wандерерс клубига қарши кечган 4-3 ҳисобидаги драматик ўйинда Премер лигадаги илк голини ва учрашувнинг ҳал қилувчи голини киритган[20]. Ушбу гол кейинчалик феврал ойининг энг яхши голи деб эътироф этилган[21]. 7-апрел куни бўлиб ўтган Ливерпоолга қарши учрашувда Коббиэ Олд Траффорддаги ўзининг илк голини киритган[22].

Англия кубоги финалида Манчестер Cитй билан бўлган ўйинда Коббиэ Маиноо Манчестер Унитедга ғалаба олиб келган голни киритган[23]. У финал ўйинида гол урган Стеве МаcКензиэдан сўнгги илк ўспирин ва Жоҳн Сиссонсдан сўнгги энг ёш футболчига айланган[24]. Ўзининг ўйини билан Коббиэ кўпчиликнинг мақтовига сазовор бўлган ва Премер лигада мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси соврини учун номзодлар қаторидан жой олган[25].

Халқаро фаолияти

Коббиэ турли йилларда Англия У-17, Англия У-18, Англия У-19 ва Англия миллий футбол терма жамоаси шарфини ҳимоя қилган.

2024-йил март ойида Коббиэ Англия терма жамоасининг Бразилия ва Белгия терма жамоаларига қарши ўртоқлик ўйини учун жамоага жалб қилинган[26]. Терма жамоа сафидаги дебют ўйинида, 23-март куни Cонор Галлагҳер ўрнига захирадан майдонга тушган[27]. Асосий таркибдаги илк ўйинини Белгия терма жамоаси билан бўлган ўйинда амалга оширган ва учрашувнинг энг яхши ўйинчи деб топилган[28].

6-июн санасида Коббиэ Англия терма жамоасининг УЭФА Евро 2024 учун 26 кишилик таркибига киритилган[29]. Мусобақадаги ўзининг дебют ўйинини Англия терма жамоаси учун илк учрашувда, Сербия билан кечган 1-0 ҳисобидаги ғалабали ўйинда Жуде Беллингҳамнинг ўрнига захирадан майдонга тушиб бошлаган[30]. 25-июн санасида, гуруҳ босқичининг якуний учрашувида Коббиэ Словения жамоасига қарши ўйинда 2-таймдан бошлаб Cонор Галлагҳер ўрнига ўйинга қўшилган[31]. Словакияга қарши плей-офф босқичининг 1/16 финал ўйинида Англия терма жамоаси сафида плей-офф босқичида асосий таркибда майдонга тушган учинчи энг ёш футболчига айланган ва жамоасининг 2-1 ҳисобидаги ғалабасига ўз ҳиссасини қўшган[32]. 10-июл санасида бўлиб ўтган ва 2-1 ҳисобида Англия ғалаба қозонган Нидерландияга қарши ярим финал ўйинида Коббиэ Англия термаси сафида ярим финал баҳсида иштирок этган энг ёш футболчига айланган[33]. 4 кундан сўнг у Испанияга қарши финал ўйинида ҳам асосий таркибда майдонга тушган. Ушбу баҳсда Англия терма жамоаси Испанияга 2-1 ҳисобида мағлубиятга учраган[34].

Ўйин услуби

Коббиэ майдонда асосан марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, шунга қарамай у таянч ярим ҳимоячиси ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам ўйнай олади[35]. Ақлли ва ҳушёр, тўпни олдинга узатишда ва рақибларни алдашда ўзининг дрибблинг қобилиятларидан фойдаланади[36][37][38]. Манчестер Унитеднинг собиқ ўйинчиси Рио Фердинанд Маиноонинг ўйин услубини Cларенcе Сеэдорф услуби билан таққослаган[39]. Жамоа бош мураббийи Эрик тен Ҳаг унинг юқори даражадаги ўйинларга тез мослашувчанлиги ва доимо катта иштиёқ билан машғулотларда қатнашишини таъкидлаб ўтган[40][41].

Статистикаси

Клуб таркибида

2024-йил 25-май ҳолатига кўра:
Клуб таркибида мавсум ва мусобақалардаги учрашувлари ва голлари
Клуб Мавсум Лига Англия кубоги Англия лига кубоги Бошқа Умумий
Дивизион Учрашувлар Голлар Учрашувлар Голлар Учрашувлар Голлар Учрашувлар Голлар Учрашувлар Голлар
Манчестер Унитед У–21 2022–2023[42] — — — — 3 0 3 0
2023–2024[43] — — — — 1 0 1 0
Умумий — — — 4 0 4 0
Манчестер Унитед 2022–2023[42] Англия Премер-лигаси 1 0 1 0 1 0 0 0 3 0
2023–2024[43] Англия Премер-лигаси 24 3 6 2 0 0 2 0 32 5
Умумий 25 3 7 2 1 0 2 0 35 5
Фаолияти умумий 25 3 7 2 1 0 6 0 39 5

Терма жамоа таркибида

2024-йил 14-июл ҳолатига кўра[44]:
Терма жамоа сафидаги учрашувлар ва голлари
Терма жамоа Йил Учрашувлар Голлар
Англия 2024 9 0
Умумий 9 0

Ютуқлари

Манчестер Унитед У–18

  • ФА Ёутҳ Cуп: 2021–2022[45]

Манчестер Унитед

  • ФА Cуп: 2023–2024[23]

Индивидуал

  • Премер лигада ойнинг энг яхши голи: 2024-йил феврал[21]
  • Жиммй Мурпҳй Ёунг Плаер оф тҳе Еар: 2023–2024[46]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Коббиэ Маиноо: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2024-йил 9-сентябр. Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; наме "ПремПрофиле" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент
  2. ↑ „2022/23 Премиэр Леагуэ сқуадс cонфирмед“. Премиэр Леагуэ (2022-йил 16-сентябр). Қаралди: 2022-йил 26-декабр.
  3. ↑ „К. Маиноо: Суммарй“. Соccерwай. Перформ Гроуп. Қаралди: 2024-йил 23-март.
  4. ↑ Бланче, Пҳил. „Стоcкпорт стар шининг фор Ман Утд – Энгланд'с латест cалл-уп Коббиэ Маиноо“ (2024-йил 19-март). Қаралди: 2024-йил 23-март.
  5. ↑ Кенмаре, Жаcк „Фанс аре онлй жуст дисcоверинг wҳо Коббиэ Маиноўс олдер бротҳер ис“. СПОРТБибле (2023-йил 9-декабр). Қаралди: 2023-йил 19-декабр.
  6. ↑ Wҳитwелл, Лауриэ. „Тҳе макинг оф Коббиэ Маиноо: 'Унитед анд Cитй wере часинг ҳим wҳен ҳе wас сих'“. Тҳе Атҳлетиc (2024-йил 1-март). Қаралди: 2024-йил 23-март.
  7. ↑ 7,0 7,1 Фай, Ричард. „Манчестер Унитед мигҳт бе абоут то унлеаш тҳеир оwн футуре мидфиэлд стар вс Cадиз“ (2022-йил 7-декабр). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  8. ↑ Бартрам, Стеве „Муст реад: Тҳе рисе анд рисе оф Коббиэ Маиноо“. Манчестер Унитед Ф.C. (2024-йил 27-март). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  9. ↑ Wҳитwелл, Лауриэ. „Тҳе макинг оф Коббиэ Маиноо, Унитед'с 'спеcиал' теэнаге талент“. Тҳе Атҳлетиc (2024-йил 1-март). Қаралди: 2024-йил 12-июл.
  10. ↑ Фай, Ричард. „Манчестер Унитед старлет Коббиэ Маиноо сигнс фирст профессионал деал“ (2022-йил 17-май). Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
  11. ↑ „Коббиэ Маиноо | Плаер профиле | Ман Утд“. Манчестер Унитед Ф. C.. Қаралди: 2024-йил 14-июл.
  12. ↑ Раилстон, Стевен. „Wҳо ис Коббиэ Маиноо? Меэт тҳе Манчестер Унитед ёунгстер намед он тҳе бенч вс Неwcастле“ (2022-йил 16-октябр). Қаралди: 2022-йил 16-октябр.
  13. ↑ Стоне, Симон. „Манчестер Унитед 3–0 Чарлтон Атҳлетиc“. ББC Спорт (2023-йил 10-январ). Қаралди: 2023-йил 10-январ.
  14. ↑ Керр, Жошуа. „Манчестер Унитед 3 Леиcестер Cитй 0“. Манчестер Унитед Ф.C. (2023-йил 19-феврал). Қаралди: 2023-йил 20-феврал.
  15. ↑ Луcкҳурст, Самуэл. „Манчестер Унитед cонфирм пре-сеасон тоур сқуад“ (2023-йил 19-июл). Қаралди: 2023-йил 19-июл.
  16. ↑ Маманият, Абдуллаҳ „Эрик Тен Ҳаг провидес Коббиэ Маиноо инжурй тимесcале“. Ред Девил Армада (2023-йил 18-август). 2023-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 20-сентябр.
  17. ↑ „Коббиэ Маиноо: Ман Утд ёунгстер'с фулл Премиэр Леагуэ дебут агаинст Эвертон праисед бй Гарй Невилле анд Рой Кеане“. Скй Спорц (2023-йил 27-ноябр). Қаралди: 2023-йил 27-ноябр.
  18. ↑ Гленденнинг, Баррй. „Галатасарай 3–3 Манчестер Унитед: Чампионс Леагуэ – ас ит ҳаппенед“ (2023-йил 29-ноябр). Қаралди: 2023-йил 29-ноябр.
  19. ↑ МcНултй, Пҳил „ФА Cуп: Неwпорт Cоунтй 2–4 Манчестер Унитед авоид упсет ат Родней Параде“. ББC Спорт (2024-йил 28-январ). Қаралди: 2024-йил 28-январ.
  20. ↑ Смитҳ, Эмма. „Wолверҳамптон Wандерерс 3–4 Манчестер Унитед: Коббиэ Маиноо сcорес 97тҳ-минуте wиннер ин тҳриллер“. ББC Спорт (2024-йил 1-феврал). Қаралди: 2024-йил 1-феврал.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Маиноўс лате стуннер wинс Будwеисер Гоал оф тҳе Монтҳ аwард“. Премиэр Леагуэ (2024-йил 8-март). Қаралди: 2024-йил 8-март.
  22. ↑ МcНултй, Пҳил „Манчестер Унитед 2–2 Ливерпоол: Моҳамед Салаҳ сcорес лате пеналтй то снатч поинт фор Редс“. ББC Спорт (2024-йил 8-апрел). Қаралди: 2024-йил 8-апрел.
  23. ↑ 23,0 23,1 Еw, Оливер. „Ман Cитй 1–2 Ман Утд: Эрик тен Ҳағс сиде энд сеасон он ҳигҳ wитҳ стуннинг ФА Cуп финал wин ат Wемблей“. Скй Спорц (2024-йил 26-май). Қаралди: 2024-йил 26-май.
  24. ↑ Опта Аналйст.. „Манчестер Cитй 1–2 Манчестер Унитед Стац: Теэнаге Дреамс фор Унитед Ас Тҳей Wин ФА Cуп Финал“. тҳеаналйст.cом (2024-йил 25-май). Қаралди: 2024-йил 26-май.
  25. ↑ Cарней, Сам „Маиноо номинатед фор Ёунг Плаер оф тҳе Сеасон“. Манчестер Унитед Ф.C. (2024-йил 9-май). Қаралди: 2024-йил 7-июн.
  26. ↑ „Коббиэ Маиноо: Ман Утд мидфиэлдер ҳандед фирст Энгланд cалл-уп афтер беинг драфтед ин фром Ундер-21с“. Скй Спорц (2024-йил 19-март). Қаралди: 2024-йил 19-март.
  27. ↑ МcНултй, Пҳил. „Энгланд 0–1 Бразил: Теэнагер Эндриcк сcорес лате wиннер ат Wемблей“. ББC Спорт (2024-йил 23-март). Қаралди: 2024-йил 23-март.
  28. ↑ МcНултй, Пҳил „Энгланд 2–2 Белгиум: Лате Жуде Беллингҳам гоал савес ҳосц фром сеcонд суccессиве Wемблей дефеат“. ББC Спорт (2024-йил 26-март). Қаралди: 2024-йил 26-март.
  29. ↑ „Эзе & Wҳартон намед ин Энгланд сқуад фор Эуро 2024“. ББC Спорт (2024-йил 6-июн). Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  30. ↑ „Сербиа 0–1 Энгланд ЛИВЕ: УЭФА Эуро 2024 – сcоре, упдатес & реаcтион“. ББC Спорт. Қаралди: 2024-йил 17-июн.
  31. ↑ „Энгланд вс Словениа | Лине-упс | УЭФА ЭУРО 2024“. УЭФА.cом. Қаралди: 2024-йил 25-июн.
  32. ↑ Бостоcк, Адам „Коббиэ Маиноо макес фирст тоурнамент старт ас Энгланд беат Словакиа ин Эуро 2024 ласт-16 тиэ“. Манчестер Унитед Ф.C. (2024-йил 30-июн). Қаралди: 2024-йил 1-июл.
  33. ↑ Сегар, Давид. „Нетҳерландс 1–2 Энгланд Стац: Супер Суб Wаткинс Фирес Тҳреэ Лионс Инто Эуро 2024 Финал“. тҳеаналйст.cом (2024-йил 11-июл). Қаралди: 2024-йил 14-июл.
  34. ↑ МcНултй, Пҳил. „Спаин 2–1 Энгланд: Ҳеартбреак фор Энгланд ин Эуро 2024 Финал“. ББC Спорт (2024-йил 14-июл). 2024-йил 15-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 15-июл.
  35. ↑ Унwин, Wилл. „Лоcал ҳеро: Коббиэ Маиноо брингинг чеэр ат троублед Манчестер Унитед“ (2023-йил 1-декабр). Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
  36. ↑ Cларке, Адриан „Ҳоw Маиноо ҳас броугҳт cонтрол то Ман Утд'с мидфиэлд“. Премиэр Леагуэ (2024-йил 22-феврал). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  37. ↑ Бате, Адам „Коббиэ Маиноўс Манчестер Унитед магиc эхплаинед: Ҳоw доэс тҳе теэнагер финд тиме анд спаcе тҳат отҳерс cаннот?“. Скй Спорц (2024-йил 19-март). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  38. ↑ Маншип, Жаcк „Энгланд 2024: Оверлоокед плаерс - дата аналйсис“. тоталфоотбалланалйсис.cом (2024-йил 19-март). Қаралди: 2024-йил 29-май.
  39. ↑ Смитҳ, Эмма; Стоне, Симон. „Wолвес 3–4 Ман Утд: Коббиэ Маиноо cонтинуэс рисе то стардом wитҳ 'дреам' wиннинг гоал“. ББC Спорт (2024-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
  40. ↑ Пеач, Симон „Эрик тен Ҳаг эхпеcц Коббиэ Маиноо то ҳандле тҳе ҳйпе афтер стар Энгланд дебут“. Тҳе Индепендент (2024-йил 29-март). Қаралди: 2024-йил 30-март.
  41. ↑ Ҳемингwай, Роб „Эрик тен Ҳаг эхcлусиве: Манчестер Унитед босс опенс уп он Коббиэ Маиноо анд Алежандро Гарначо 'инcредибле прогресс'“. Эуроспорт (2024-йил 2-феврал). Қаралди: 2024-йил 2-феврал.
  42. ↑ 42,0 42,1 „Гамес плаед бй Коббиэ Маиноо ин 2022/2023“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2024-йил 23-март.
  43. ↑ 43,0 43,1 „Гамес плаед бй Коббиэ Маиноо ин 2023/2024“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2024-йил 25-май.
  44. ↑ „Коббиэ Маиноо: Интернатионалс“. wорлдфоотбалл.нет. ҲЕИМ:СПИЭЛ. Қаралди: 2024-йил 17-июл.
  45. ↑ „Ман Утд 3–1 Ноттингҳам Форест: Ҳомесиде cлинч ФА Ёутҳ Cуп ин фронт оф реcорд cроwд ат Олд Траффорд“. Скй Спорц (2022-йил 11-май). Қаралди: 2022-йил 17-июл.
  46. ↑ Ганлей, Жоэ „Коббиэ Маиноо намед Жиммй Мурпҳй Ёунг Плаер оф тҳе Еар 2022 23“. Манчестер Унитед Ф.C. (2023-йил 25-май). Қаралди: 2023-йил 25-май.

Ҳаволалар

  • Профил Манчестер Унитед Ф. C. веб-сайтида
  • Профил Фоотбалл Ассоcиатион веб-сайтида