Кобдо, Жаргалант — Монголиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Буянт-Гол дарёси бўйида. Кобдо аймоғининг маъмурий маркази. Аҳолиси 27,9 минг киши (1999). К. мамлакат ғарбий қисмининг муҳим иқтисодий ва маданий маркази. Трансмонголия автомобил магистрали ёнида. Қурилиш материаллари и.ч, озиқ-овқат, энергетика са-ноати ривожланган. Жунга ишлов берувчи корхона, биопрепаратлар фабрикаси, босмахона, автомобилларни таъмирлаш заводи, театр бор. Шаҳарга 1731-йил асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил