Kobul
Кобул — Афғонистон ва Покистондаги дарё. Ҳинд дарёсининг энг катта ўнг ирмоғи. Ўз. 460 км, ҳавзасининг майдони 75 минг км² чамасида. Кўҳи Бобо тизмасининг ён бағридан бошланади. Аввал тоғлар орасидан оқади, кейин Жалолобод чўкмасидан ўтгач, Пешовар шаҳри яқинида текисликка чиқади. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ёзда серсув, ўртача сув сарфи 700 м³/сек. Қуйилиш жойидан юқори оқимига томон (120 км гача) кичик кемалар қатнайди. Суғоришда фойдаланилади. ГЕС лар, сув омборлари қурилган. Дарё бўйида Кобул, Жалолобод ва Пешовар шаҳарлари жойлашган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |