Kobuleti
Кобулети (грузинча: ქობულეთი [кʰɔбулɛтʰи]) – Грузиянинг ғарбий қисми бўлган Ажариядаги шаҳар, Қора денгизнинг шарқий қирғоғида жойлашган. Бу Кобулети муниципалитетининг қароргоҳи ва денгиз бўйидаги курорт бўлиб, бу шаҳарга ҳар йили грузинлар ва кўплаб собиқ Совет Иттифоқи аҳолиси ташриф буюришади. Шаҳар айниқса, арман сайёҳлари орасида машҳур[1][2]. Усмонлилар ҳукмронлиги даврида ушбу шаҳар Чуруксу номи билан машҳур эди[3].
Географияси

Шаҳар Грузиянинг жануби-ғарбий қисмида, Ажара Автоном Республикасининг шимолий томонида жойлашган бўлиб, шимолда Озургети вилояти билан чегарадош. Вилоят маркази Қора денгиз соҳилида жойлашган Кобулети шаҳри ҳисобланади.
Кобулети вилояти битта муниципалитет, иккита туман ва ўн етти қишлоқ кенгашларидан иборат. Вилоят 48 қишлоқни ўз ичига олади. Вилоятда грузинлар билан 24 хил миллат вакиллари бирга яшайди. Кобулети вилояти ўзининг меҳмондўстлиги, юмшоқ субтропик иқлими, денгиз ҳавоси, ёрқин қуёши ва илиқ денгизи билан машҳур. Денгиз атрофида жойлашган кенг ноёб қумли ўзининг осмонга туташган эндемик қарағай дарахтлари, эвкалиптлар, бамбук, сарвзор, хурмо ва какао палмалари билан безатилган ажойиб манзаралари билан ажралиб туради.
Табиати
Кинтриши ва Тикери қўриқхоналари ўзининг биологик хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Испан ботқоғида ноёб флорани топиш мумкин.
Вилоят атрофидаги ҳудуд турли хил тупроқларга эга: денгиз қирғоғи пасттекислиги торфли тупроқларга бой. Тоғли ҳудудларда эса алп тоғ жинслари, тепаликларда қизил тупроқ учрайди. Тоғли ҳудуд субтропик турлар учун яхши.
Кобулетида бир нечта дарёлар бор. Энг муҳимлари: Кинтриши дарёси, Чаквисцкали, Ачарисцкали, Очхамури, Ачква ва Дехва дарёлари .
Кинтриши ҳимояланган ландшафти ва Кобулети бошқариладиган қўриқхонаси Кобулетида жойлашган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Герман, Траcей. Регионал Cооператион ин тҳе Соутҳ Cауcасус: Гоод Неигҳбоурс Ор Дистант Релативес?. Роутледге, 2016 — 42-бет. ИСБН 9781317069133. „...тҳе Георгиан Блаcк Сеа ресорт оф Кобулети, wҳич ис верй популар wитҳ Армениан тоурисц...“
- ↑ „Тҳоусандс Оф Арменианс Эваcуатед Фром Георгиа“. Радио Фреэ Эуропе/Радио Либертй (2008-йил 11-август). „Батуми анд Кобулети ҳаве ин реcент еарс беcоме оне оф тҳе мост популар дестинатионс фор Армениан ҳолидаймакерс.“.
- ↑ ҳттпс://дергипарк.орг.тр/тр/доwнлоад/артиcле-филе/188259 Çüрüксу Казасı (Дистриcт оф Çüрüксу) Кодаман, Б анд İпек, Н. (1992), Он Докуз Майıс Университй Эдуcатион Фаcултй Жоурнал, Вол. 7, Но. 1, 103-124