Kod
Код (франсузча: „cоде“, лотинча: „cодех“ – қонунлар мажмуи) – 1) турли ахборотларни ифодаловчи шартли белгилар (тимсоллар) тизими. Код белгиларининг бирор маънони англатган тугал кетма-кетлиги сўз дейилади. Код сўзларида фойдаланиладиган турли тимсоллар сони унинг асоси дейилади. Кодни ёзма тарзда ифодалаш учун кўпгина рақамлар, сонлар (масалан, 0; 1; …57; 927 ва бошқалар), махсус белгилар [мас, " – " (тире), " . " (нуқта) ва уларнинг „омихта“лари] ишлатилади (қаранг: Морзе алифбоси, Телеграф коди);
2) рақамли ҳисоблаш машиналари (РҲМ) да программалар (дастурлар) тайёрлаш учун қўлланадиган шартли белгилар тизими. РҲМ да кўпинча иккилик позицион код ва уларга келтириладиган код қўлланади. РҲМ да арифметик амалларни бажаришда алгоритмларни соддалаштириш учун тўғри, тескари, қўшимча кодлардан фойдаланилади. Тўғри код, одатда, сонларни РҲМ нинг хотира қурилмасида сақлашда, тескари ва қўшимча кодлар эса сонлар устида арифметик ва бошқа амалларни бажаришда ишлатилади;
3) телемеханикада – маълумотларни алоқа канали орқали узатиш учун мўлжалланган сигналлар тизими; бунда радио халақитларга турғунликни таъминлаш учун коррецияловчи (тузатувчи) кодлар тузилади. Коднинг айрим элементларини ифодалаш ва узатиш учун амплитудаси, частотаси, фазаси ва бошқа аломатлари турлича бўлган сигналлар қўлланади;
4) астрономияда – кометалар, янги ва ўрта янги юлдузлар кашф қилинганлиги, сайёраларда ноёб ҳодисалар кузатилганлиги ва бошқа ҳақида расадхоналар ва астрономик телеграммалар халқаро марказий бюроси орасида ўзаро телеграф ахборотлари алмашишда қўлланадиган сўз ва рақамлар тизими. Шакли Халқаро астрономия иттифоқи, КОСПАР (Илмий уюшмалар халқаро кенгаши) ва бошқа халқаро илмий ташкилот томонидан белгиланадиган код ва ахборот-библиографик коддан фойдаланилади. Сунъий космик объектларни кузатиш стансияларининг ишини уюштириш учун махсус код тузилади;
5) ҳарбий код – ҳарбий мазмундаги махфий маълумотларни яширин узатиш учун қўлланадиган шартли белгилар тизими. Шартли белгилар штаблар томонидан тузилиши ва рақамли, ҳарфли ва бошқа махсус белгили бўлиши мумкин. Умумий қўшин кодлари ва махсус (бир қўшин тури ёки қуролли кучлар хили, мас, авиация, ҳарбий ҳаво кучлари, артиллерия ва ҳоказо) кодлар бўлади. Маълум қисқа вақт учун ёки жанг ва операция вақтлари учун тузилган сўзлашув қамда радиосигнал жадваллари энг ва содда ҳарбий код ҳисобланади[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |