Кофарниҳон, Кофирниҳон -Тожикистондаги дарё. Амударёнит ўнг ирмоғи. Ўз. 387 км, ҳавзасининг майдони 11600 км². Ҳисор тизмасидан бошланади, 90 км ли юқори қисми Обисафед, Каниз ва Сарбо номлари билан аталади. Сардоби Миёна ирмоғи қуйилгандан сўнг К. номини олади. Тоғли қисмида К. ён бағирлари тик тор водийда, Чинор қишлоғидан бошлаб эса кенг Ҳисор водийсида оқади (бу ерда сувидан сугоришда фойдаланилади). Қуйи қисмида К. Боботоғ билан Оқтоғ орасидан ўтади. К. қор ва музлик сувларидан тўйинади. Суви мартдан июнгача кўпайиб, январ—февралда камаяди. Суви анча лойқа, этак қисмида 1м³ сувида 1,53 кг лойқа бўлади. Йирик ирмоклари: Обизаранг, Сардоби Миёна, Капандор, Обиёс, Варзоб, Илоқ ва Хонақоҳ.

Кофарниҳон


Давлат

Манбалар