Кофеин (Cоффеинум) — алкалоид; чой барги, кофе уруғи ва кола ёнғоғидан, шунингдек, синтетик йўл билан олинади. Марказий нерв ва юрак-томир системаларига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, шунинг учун ҳам шу системалар фаолияти сусайганда, наркотик ва ухлатувчи моддалардан заҳарланганда, мия қон томирлари торайганда қувватни оширувчи дори сифатида қўлланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил