Kofermentlar
Коферментлар [лотинча: cо- (cум) — бирга ва ферментлар], коэнзимлар — баъзи ферментлар таркибига кирадиган, оксил хоссасига эга бўлмаган қуйи молекулали органик моддалар. К. апоферментлар билан бирикиб, каталитик фаол комплекслар ҳосил қилади. Кимёвий таркибига кўра, К. алифатик, ароматик, гетероциклик ва турли органик моддаларга хос; кўпчилик К. витаминлар (В,, В2, В6, РР ва бошқалар) ва нуклеотидларнинг ҳосилаларидир. К. ҳайвон ва ўсимлик организмлари ҳужайраларида, микроорганизмларда бор. Никотинамидадениндинуклеотид (НАД), никотин амид аденин динуклеотид фосфат (НАДФ), тиаминпирофосфат (ТПФ), флавина-дениндинуклеотид (ФАД), коэнзим А (КоА), липоид кислота, аденозинтрифосфат кислота (АТФ) ва бошқа табиатда энг кўп тарқалган К.дир К. препаратлари (АТФ, ТПФ, ФАД)дан тиббиётда фойдаланилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |