Kofir
Кофир (арабча: الكافرون — инкор этувчи, динни рад этувчи, ғайридин) — ислом ақидасига кўра, ислом динини инкор этувчи барча кишилар. Бошқа турли динларга эътиқод қилувчилар ҳам, ҳеч қандай динга ишонмайдиганлар ҳам исломда кофир ҳисобланади. Бундан ташқари, ислом таълимоти бўйича, ишониш ва тасдиқлаш шарт қилинган ақидавий моддалардан бирортасини инкор этган мусулмон ҳам кофир саналади. Масалан, бирор пайғамбарнинг пайғамбарлигини тан олмаслик, қиёмат бўлишига ишонмаслик, Қуръоннинг илоҳий эканини рад этиш, фарз саналган аҳкомлардан бирортаси (намоз, рўза, закот, ҳаж)ни фарз эмас дейиш, ҳаром қилинган нарсани ҳалол дейиш ёки ҳалол нарсани ҳаром дейиш ва бошқалар. Ҳаромлигини тасдиқ этган ҳолда уни истеъмол қилса ёки фарз қилинган нарсанинг фарзлигини тан олса-ю, лекин уни тарк эца кофир бўлмайди, балки гуноҳкор ҳисобланади (мотуридийлик ақидаси бўйича шундай). Бунга хилоф тарзда эътиқод қилувчи исломий фирқалар ҳам мавжуд[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Кофир“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (К-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Кофирга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ислом динига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |