Kognitiv dissonans
Когнитив диссонанс ( лотинча: cогнитио "билим" ва диссонантиа "номутаносиблик", "тартибсизлик", "уйг'унликнинг ё'қлиги") - шахснинг онгида қарама-қарши тушунчалар: г'оялар, э'тиқодлар, қадриятлар ёки ҳиссий реакциялар то'қнашуви натижасида юзага келган руҳий ноқулайлик ҳолати. .
Биринчи марта бу атамани 1957-йилда Леон Фестингер томонидан киритилган.
Когнитив диссонанс назарияси
Когнитив диссонанс назарияси 1957-йилда Леон Фестингер томонидан таклиф қилинган. У ко'пинча "бир шахснинг когнитив тузилиши" да пайдо бо'ладиган зиддиятли вазиятларни тушунтиради [1] . Назария инсонда ма'лум бир вазиятга, шахсларнинг ёки бутун жамиятнинг ҳаракатларига реакция сифатида юзага келадиган когнитив диссонанс ҳолатини тушунтириш ва о'рганишга қаратилган.
Назариянинг асосий фаразлари
Леон Фестингер о'з назариясининг иккита асосий гипотезасини шакллантиради:
- Диссонанс ҳолатида, одам о'зининг иккита муносабати о'ртасидаги тафовут даражасини камайтириш учун консонансга (мувофиқликка) эришишга ҳаракат қилади. Мазкур диссонанс "психологик ноқулайлик" ни келтириб чиқариши билан бог'лиқ [2] .
- Биринчи гипотезани та'кидлаган иккинчи гипотезада айтилишича, юзага келган ноқулайликни камайтиришга интилиб, шахс пайдо бўлган ноқулайлик кучайиши мумкин бўлган вазиятлардан қочишга ҳаракат қилади.
- ↑ Андреева Г. М. Психология социального познания: Учеб. пособие для студентов вузов / Под. ред. Э. М. Харланова. — 3-е изд., перераб. и доп. — М.: Аспект Пресс, 2005. — 303 с.
- ↑ Фестингер Л. Теория когнитивного диссонанса / Пер. с англ. А. Анистратенко, И. Знаешева. — СПб.: Ювента, 1999. — 318 с., ил.