Коҳин (араб.) — ғойибдан хабар берувчи, башоратгўй. Исломдан аввалги Арабистонда васваса ҳолатида Аллоҳ ёки унинг вакили — фаришта ёки жин билан мулоқот қилган одам шундай деб аталган. Қабила одамлари бирон-бир иш қилишдан олдин унинг оқибати қандай бўлишини К.дан сўрашган. Қабиладошлари Муҳаммад (сав)ни ҳам дастлаб К. — фолбин деб ўйлашган. Қуръон оятларида (52:29; 69:42) уларнинг шубҳаларига жавобан Муҳаммад (сав) К. — фолбин ҳам, мажнун ҳам эмаслиги алоҳида таъкидланган. Умуман, ислом анъанасида К.лар келажак ҳақида ёлғон сўзловчилар сифатида талқин қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил