Kokain
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Кокаин (лотинча: Cоcаинум) — кока бутаси баргидан олинадиган алкалоид. Рангсиз, таъми аччиқ, сувда яхши эрийдиган кристалл. Огриқсизлантирувчи моддалар гуруҳига киради. Кучли заҳарловчи таъсири борлигидан фақат конъюнктива, мугўз парда, оғиз, бурун, томоқ шиллиқ пардалари, сийдик чиқариш найи ва бошқаларни маҳаллий оғриқсизлантиришда ишлатилади. Кокаинга ружу қилинганда унга ўрганиб қолинади (кокаинизм). Ҳадеб истеъмол қилинаверса, наркоманияга олиб келиши мумкин. КОКАИНИЗМ,кокаиномания — гиёҳвандлик (наркомания, бангилик) нинг бир тури; огриқсизлантирувчи алкалоидлар гуруҳига мансуб кокаинга ўрганиб қолиш, уни истеъмол қилмасдан туролмаслиКокаин Кокаинни гиёҳвандлар тери остига, венага юбориб, кўп ҳолларда ҳидлаб кайф (эйфория) қиладилар. Биринчи марта истеъмол қилган киши хушчақчақ, сергап, серҳаракат бўлиб қолади, фикрлаши тиниқлашгандек туюлади ва ҳар хил ишларни бажаришга иштиёқи кучаяди; 2—3 соат ўтгач, бу ҳолат кайфиятнинг айниши, умумий ҳолсизланиш, таъсирчанликнинг кучайиши ва лоқайдлик билан алмашинади.
Кокаинда ўткир ва сурункали заҳарланиш кузатилади. Ўткир заҳарланишда юз оқаради, кўз қорачиқлари кенгаяди, юрак уриши тезлашади. Бош айланади, ҳолсизлик, нафас марказининг фалажланиши рўй беради, оқибатда нафас тўхтаб қолиши мумкин. Сурункали заҳарланишда кокаинга жуда тез ўрганиб қолинади ва гиёҳвандларнинг шахси тезда тубанлашиб (деградация) кетади. Кокаинга мубтало бўлганлар тез орада қўпол, эзма, худбин, шубҳаланувчан, таъсирчан, исқирт, қаримсиқ бўлиб қолади. Меҳнат қилмай текинхўрларча ҳаёт кечиради ва бутунлай одамгарчиликдан чиқиб кетади. Кокаинни сурункали ва узоқ вақт истеъмол қилган гиёҳвандларда кокаин псиҳози (иллюзиялар, қўрқинчли кўрув галлюсинациялари, тактил галлюсиноз, рашк ва бошқалар), васвасалар кўзатилиши мумкин. Кейинги йилларда оғриқсизлантирувчи препаратларнинг кўпгина бошқа турлари пайдо бўлиши туфайли даволаш амалиётида кокаинни қўллаш тақиқланган, шу боис уни истеъмол қилиш камайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |