Кокил, ҳайдар — 1) аёллар сочининг бир ўрими; 2) ислом анъанасида диний табақага мансублик ва назр белгиси сифатида болаларнинг бошида қолдириладиган бир ўрим соч. К. қўйиш 2 хил бўлган, бўлар сайид кокил ва назр ёки атама К. деб аталган. Сайид К. қўйишни (ўз. тахминан 30—40 см) фақат сайидлар (тўралар) бошнинг икки жойидан қўйганлар. Бу уларнинг пайғамбар авлоди эканликларининг белгиси ҳисобланган. Сайидлар бу К.ни умрбод сақлашган. К. қўйиш оддий кишилар орасида ҳам одат бўлган. Улар ўғил фарзандларнинг (кўпинча ёлғиз ўғил) узоқ умр кўриш, соғ-саломат юришини ният қилиб муқаддас жойларга атаб, бошнинг тепа ўнг қисмидан бир оз соч қолдиришган. Уни 10—12 см гача ўстирганлар. Бола 7—8 ёшга кирганда аталган жойга жонли олиб бориб, сўйиб К. ни олдирганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил