Koks
Кокс (нем. Кокс, инг . cоке) — табиий ёқилғилар (тошкўмир, нефт, торф ва бошқалар) ёки уларнинг қайта ишланган маҳсулотларини ҳаво иштирокисиз 950— 1050° гача қиздириш (кокслаш) жараёнида ҳосил бўладиган углеродли қаттиқ қолдиқ. Тошкўмирли (домна, қуйиш печларида ишлатиладиган), электродли ва нефтдан олинадиган турлари бор. К. домна ишлаб чиқаришда ёқилғи ва қайтаргич сифатида, қуймакорликся, рудаларни агломерациялашда, полиметалл чиқиндиларни қиздириб ҳайдашда ёқилғи сифатида, электродлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида ва бошқа мақсадларда ишлатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |