Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси (инглизча: Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй, CСҲЛ) — онкология, нейробиология, ботаника, геномика ва квантитатив биология йўналишларидаги тадқиқот дастурларига ихтисослашган хусусий[1], нотижорат муассаса. У Ню-Ёрк штатининг Нассау округида, Лонг-Айленд оролидаги Лорел-Холлоу ҳудудида жойлашган.

Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси

Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси
Тури Илмий-тадқиқот институти
Асос солинган санаси 1890 (135 йил аввал) (1890)
Бюджети 150 миллион АҚСҲ доллари
Президенти Бруcе Стиллман
Ходимлар таркиби
1 200
Манзили
1 Бунгтоwн Роад
, , ,
40°51′30″Н 73°28′00″W / 40.85833°Н 73.46667°W / 40.85833; -73.46667
Веб-сайти cшл.эду
Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси

Лаборатория АҚШ Миллий саратон институтининг Саратон марказлари дастури томонидан қўллаб-қувватланадиган 68 та муассасадан бири бўлиб, 1987-йилдан буён Миллий саратон институти томонидан эътироф этилган саратон маркази мақомига эга[2]. Шунингдек, ушбу лаборатория молекуляр генетика ҳамда молекуляр биология соҳаларининг шаклланиши ва ривожланишида марказий рол ўйнаган саноқли муассасалардан бири ҳисобланади[3].

Бу ерда Физиология ёки тиббиёт бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлган саккиз нафар олим фаолият олиб борган. Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси молекуляр биология ва генетика соҳасидаги фундаментал тадқиқотлар бўйича етакчи муассасалар қаторидан жой олган бўлиб, „Тҳомсон Реутерс“ рейтингида дунёда биринчи ўринни эгаллаган[4]. Шунингдек, „Натуре“ журнали ҳам илмий тадқиқотлар самарадорлиги бўйича Колд Спринг Ҳарбор лабораториясини жаҳонда биринчи ўринга лойиқ кўрган[5]. Ҳозирги вақтда лабораторияга биохимик ва саратон касаллиги бўйича тадқиқотчи олим Бруcе Стиллман раҳбарлик қилмоқда.

1890-йилда ташкил этилганидан буён муассасанинг Лонг-Айленд шимолий қирғоғидаги кампуси биология таълими маркази бўлиб ҳам хизмат қилиб келмоқда. Колд Спринг Ҳарбор лабораториясининг ҳозирги таълим дастурлари профессионал олимлар, биология бўйича докторантлар, умумий ўрта таълим тизимидаги биология ўқитувчилари ҳамда бошланғич синфдан тортиб юқори синфгача бўлган ўқувчиларга мўлжалланган. Охирги 10 йил ичида Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси конференсиялари ва курслари асосий кампусга 81 000 дан ортиқ олим ва талабаларни жалб этди[6]. Шу сабабли ҳам кўплаб олимлар Колд Спринг Ҳарбор лабораториясини „биология фанларининг чорраҳаси“ деб ҳисоблашади[7]. 2009-йилдан буён Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси Хитойнинг Сучжоу шаҳридаги Сучжоу саноат парки билан ҳамкорликда „Cолд Спринг Ҳарбор Асиа“ марказини ташкил этган бўлиб, у ҳар йили ўзининг илмий учрашув ва курсларига 3 000 га яқин олимни жамлайди[8]. Муассаса қошидаги Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси Биология фанлари мактаби (илгари Уоцон биология фанлари мактаби деб аталган) 1999-йилда ташкил этилган[9].

2015-йилда Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси саратон касаллигини даволаш бўйича тадқиқотларни жадаллаштириш, янги дориларнинг дастлабки босқичдаги клиник синовларини қўллаб-қувватлаш учун Лейк-Саксесс ҳудудидаги „Нортҳwелл Ҳеалтҳ“ тиббиёт марказида янги клиник онкологик тадқиқотлар бўлинмасини ташкил этиш ҳамда онкология соҳасида шифокор-олимлар сафини кенгайтириш ва ўқитиш мақсадида ушбу муассаса билан стратегик ҳамкорликни йўлга қўйганини эълон қилди[10].

Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси, шунингдек, ҳаёт ҳақидаги фанлар соҳасидаги илмий нашрларнинг чоп этилишдан олдинги вариантлари репозитарийси бўлмиш „биоРхив“ платформасига ҳам мезбонлик қилади.

Таълим дастурлари

Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси ўзининг тадқиқотчилик миссиясидан ташқари, кенг қамровли таълим миссияни ҳам амалга оширади. 1998-йилда ташкил этилган Биология фанлари мактаби фалсафа доктори (Пҳ. Д.) илмий даражасини беради ва ҳар бир талабанинг тадқиқот дастурини тўлиқ молиялаштиради. Талабалар олдига докторлик даражасини 4–5 йил ичида ҳимоя қилиш вазифаси қўйилади. Иқтидорли коллеж талабалари учун мўлжалланган Бакалавриат тадқиқот дастури (1959-йилда асос солинган) ҳамда юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган „Келажак ҳамкорлари“ дастури (1990-йилда асос солинган) ҳозирда айнан ушбу Биология фанлари мактаби негизида фаолият юритмоқда[11][12].

Колд Спринг Ҳарбор лабораторияси, шунингдек, яқин атрофдаги тиббиёт олийгоҳлари, жумладан, Хофстра/Нортвелл қошидаги Цукер тиббиёт мактаби ҳамда Стони-Брук университетининг Ренессанс тиббиёт мактаби билан ҳамкорлик қилиб, талабаларни ҳар иккала муассасада амал қиладиган М. Д./Пҳ. Д. (тиббиёт доктори / фалсафа доктори) қўшма илмий даража дастурлари бўйича ўқитади[13][14]. Мазкур тиббиёт мактабларининг талабалари ўзларининг Пҳ. Д. докторлик диссертацияларини Колд Спринг Ҳарбор лабораториясида бажаришни танлашлари мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй | 2012 Аннуал Репорт“. 2014-йил 14-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-март.
  2. ↑ „Cанcер Cентерс Програм - Cанcер Cентерс“. 2014-йил 23-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-март.
  3. ↑ Ҳораcе Фреэдланд Жудсон, Тҳе Эигҳтҳ Дай оф Cреатион: Тҳе Макерс оф тҳе Револутион ин Биологй (Симон & Счустер, 1979), эсп. пп. 65–69; алсо: 44–46; 53; 57–58; 62; 70; 82; 185; 232; 239; 247; 273; 321; 368; 392; 454; 458–459; 572–573.
  4. ↑ Сеэ Тҳомсон Реутерс Эссентиал Сcиэнcе Индиcаторс, [1]. Тҳе ранкинг ис басед он авераге cитатион фреқуэнcй оф фаcултй ресеарч паперс публишед бетwеэн Жануарй 2002 анд Деcембер 2012, инcлудинг 96.94 cитатионс фор эач CСҲЛ папер он авераге.
  5. ↑ "Топ 10 аcадемиc институтионс ин 2018: нормализед" (ЭН). Натуре. 2019-06-19. дои:10.1038/д41586-019-01924-х. ҳттп://www.натуре.cом/артиcлес/д41586-019-01924-х. 
  6. ↑ WебСервиcес. „CСҲЛ Фаcц & Фигурес - Абоут Ус“. 2014-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-март.
  7. ↑ WебСервиcес. „CСҲЛ Фаcц & Фигурес - Абоут Ус“. 2014-йил 22-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 14-март.
  8. ↑ „CСҲ Асиа Овервиэw“. www.cш-асиа.орг.
  9. ↑ „CСҲЛ трустеэс воте он футуре оф градуате счоол“. Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй (2020-йил 3-июл). Қаралди: 2020-йил 4-июл.
  10. ↑ Дагниа Зеидлиcкис. „CСҲЛ Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй анд Нортҳ Шоре-ЛИЖ анноунcе стратегиc аффилиатион то аccелерате бенефиц оф cанcер ресеарч то патиэнц - Неwс & Феатурес“. 2015-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 16-октябр.
  11. ↑ „CСҲЛ УРП“. Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй (cшл.эду).
  12. ↑ „CСҲЛ Партнерс фор тҳе Футуре“. Cолд Спринг Ҳарбор Лабораторй (cшл.эду).
  13. ↑ „ЗСОМ МДПҳД Програм“. Зуcкер Счоол оф Медиcине (медиcине.ҳофстра.эду).
  14. ↑ „РСОМ МДПҳД Програм“. Ренаиссанcе Счоол оф Медиcине (ренаиссанcе.стонйброокмедиcине.эду).

Ҳаволалар