Kolima (daryo)
(Kolimadan yoʻnaltirildi)
Колима — РФ Магадан вилояти ва Саха (Якутия) Республикасидаги дарё. Узунлиги 2129 км. Ҳавзасининг майдони 643 минг км². Ҳалқа тизмасидан бошланиб, Шарқий Сибир денгизига қуйилади. Юқори қисми Колима ясситоғлиги бўйлаб тор ва чуқур водийда оқади. Ўрта оқимида водий кенгайиб, дарё тармоқларга бўлиниб кетади. К.нинг қуйи қисми Колима пасттекислигидан оқади. Қор, ёмғир ва ер ости сувларидан тўйинади. Дарё октабр бошларида мўзлаб, май — июнда муздан бўшайди. Ўртача сув сарфи Среднеколимскда (қуйилиш жойидан 641 км) 2250 м’/сек. Куйилиш 1 жойида йиллик сув оқими 123 км3. Йилига 5,5 млн. т лойқа келтиради. К.да Бахапча дарёси қуйилиш еригача (2000 км масофада) кема қатнайди. К. ҳавзасида олтин конлари бор.[1]
| Колима | |
|---|---|
| Тавсиф | |
| Узунлиги | 2 129 |
| Майдони | 643 000 км² |
| Жойлашуви | |
| Давлат | Россия |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |