Kolizey


Колизей (италянча: Cолоссео; асл номи: Флавий Амфитеатри) – Италия пойтахти Римнинг марказида жойлашган эллиптик амфитеатрдир. Колизей Рим Империяси пайтида (милодий 72-80-йилларда), император Веспасиан, кейин эса Тит Флавий томонидан қурдирилган. Рим меъморчилиги ва муҳандислиги намунаси ҳисобланади. Зилзила ва қароқчилик туфайли кўп қисми бузилиб кетган.
Колизей, Колоссей (лотинча cолоссcус — улкан) — Қад. Римдаги меъморий ёдгорлик (милодий 75—80 йиллар). Император Тит қурдирган. Кейинчалик Флавий амфитеатр" номи билан машҳур бўлган. К.баландлиги 57 м, тарҳи эллипс шаклида (524 м). 4 қатламли ўриндиққа 50 минг томошабин жойлашган. Саҳна тагида ҳайвонлар қафаси, омборхона бўлган. Император ўриндиғи саҳна билан тенг (баландлиги 3,5 м) бўлган. 1-қатламда императорнинг яқинлари, 2-қатламда юқори табақали кишилар, 3 ва 4 қат-ламда оддий халқ ўтирган. Ўриндиклар тошдан ишланган, галереяларининг конструксиялари бетон ва ғишт билан мустаҳкамланган ва бунга коп машақат кетган. К. нинг улуғвор олд томони 4 қаватли, ҳар бири 80 та равоқлар қатори билан жозибадор ишланган, пастки қисмидан томошабинлар кириш ва чиқишда фойдаланганлар. К. марказидаги саҳнада байрам маросимлари, қурбонлик, гладиаторлар жанги, театр томошалари ўтказилган.
Юнонистонда тахминан милоддан аввалги 300 йилда барпо этилган Афинадаги Дионис К.ига 20.000, Эпидавр К.ига 14000, Делфа К.ига 5000 томошабин жойлашган. К.да 8—9 соатда 3 трагедия ва 1 сатира асари қўйилган[1].
Ҳаволалар
| Викиомборда „Cолоссеум“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |