Kollej
Коллеж (инг. cоллеге) — 1) Буюк Британия, АҚСҲ ва айрим бошқа мамлакатларда олий, ўрта, юқори ўрта ўқув юрти (айрим ҳолларда университет таркибида). Дастлаб ХИИИ аср бошларида Буюк Британияда вужудга келган;
2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал та’лим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 6-сентабрдаги ПФ-5812-сон фармони билан та’лимнинг Халқаро стандарт таснифлагичи (кейинги ўринларда — Халқаро таснифлагич) даражалари билан уйғунлашган янги бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал та’лим тизими ҳамда табақалаштирилган та’лим дастурлари жорий этиладиган та’лим муассасалари тармоғи ташкил этилди. Бу та’лим муассасалар:
Бошланғич профессионал та’лим даражасида кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар мактабларида:
- кадрлар тайёрлаш умумта’лим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда 2 йиллик умумта’лим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги та’лим шаклида амалга оширилади;
- та’лим олаётган ўқувчилар Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ойлик стипендия ҳамда уч маҳал овқат билан та’минланади. Бунда, касб-ҳунар мактаблари ўқувчиларини уч маҳал овқат билан та’минлаш ёки мазкур овқат пулларини уларга тўлаб бериш ҳуқуқига эга;
- жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат буджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ўрта профессионал та’лим даражасида кадрлар тайёрлайдиган коллежларда:
- кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3-даражасига мос та’лим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида та’лим олиш» принсипи асосида камида умумий ўрта ма’лумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртқи та’лим шаклларида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- жорий сақлаш, фаолиятни юритиш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари тегишли вазирлик, идораларнинг буджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
Ўрта махсус профессионал та’лим даражасида кадрлар тайёрлайдиган техникумларда:
- кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 ёки 4-даражасига мос та’лим дастурларини тамомлаган, «Ҳаёт давомида та’лим олиш» принсипи асосида камида умумий ўрта ма’лумотга эга бўлган шахслар ҳисобидан шакллантирилган гуруҳларда касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда кундузги, кечки ва сиртқи та’лим шаклларида давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- ўрта махсус та’лим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат та’лим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий та’лим муассасаларида иккинчи курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади. Фармонга кўра, бошланғич профессионал та’лим босқичида кадрлар тайёрлайдиган 339 та касб-ҳунар мактаблари, вазирлик ва идоралар тизимида 187 та коллеж ва олий та’лим муассасалари тизимида 199 та техникумлардан иборат профессионал та’лим муассасалари тармоғи ташкил этилди.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |