Kollimator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коллиматор (cоллинео — тўғри чизиқ бўйлаб йўналтираман) — ингичка параллел нурлар (электромагнит нурланиш) ёки зарралар (атомлар, электронлар, элементар зарралар) дастасини ҳосил қилишга мўлжалланган оптик қурилма. К. фокал текислигида ёритилган жисм жойлаштирилган обектив ёки ботик, кўзгудан иборат. Кўпинча, бундай жисм сифатида ношаффоф диафрагма тешиги хизмат қилади. Обектив ва жисмларни К. даги қувурсимон корпусга маҳкамлаб, уларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиши белгиланади. Қорайтирилган корпус деворлари йўналиши тўғри келмайдиган нурларни ютади. К.дан чиқаётган параллел нурлар дастаси бир-бирига яқин бўлади: жисмнинг бир нуқтасидан тарқалаётган нурлар обективнинг дифраксияси ва аберрацияси туфайли буткул ўзаро параллел бўлмайди. Фокус масофаси, тешиги, обектив аберрацияснни тўғрилаш сифати, жисмнинг шақл ва ўлчамлари К. қўлланадиган соҳага ва ундан фойдаланиш шароитларига қараб олинади. К. астрономияда ўлчаш асбобларини тўғрилаш ва уларнинг коллимацион (тўғри чизиқлиликдан оғиш) хатоларини аниқлашда, спектрал асбобларда ёруғлик дастасини ҳосил қилишда, ўлчаш, синаш ва тўғрилаш оптик асбобларида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |