Kolombo
Коломбо (сингал тилида Каламбу) — Шри Ланка Республикасининг амалдаги пойтахти, Шри Ланка оролининг ғарбий соҳилида, Келани дарёсининг қуйилиш жойида жойлашган. Аҳолиси 2022-йилги маʻлумотга кўра 685 246 кишини ташкил қилади.[1]
Коломбо | |
|---|---|
| Пойтахт | |
| 6°55′0″Н 79°50′0″Э / 6.91667°Н 79.83333°Э | |
| Мамлакат | Шри Ланка |
| Ҳукумат | |
| • Мер | Рози Сенанаяке |
| Майдон | 37 км2 (14 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 1 м |
| Аҳолиси (2022) |
685 246 |
| Вақт минтақаси | УТC+05:30 |
| Телефон коди | +94 11 |
| Почта индекс(лар)и | 00000–09999 |
|
| |
Иқлими
Иқлими субекваториал, муссонли нам иқлим. Ўртача йиллик ёғин 2400 мм, энг кўп ёғин ёз ойларига тўғри келади. Йил давомида ҳаво температураси кам ўзгаради, 27° атрофида сақланади.
Тарихи
Коломбо тўғрисида дастлабки маълумот у ерга 1346-йилда келиб кетган араб сайёҳи Ибн Баттута асарларида учрайди. Ўрта асрларда шаҳар Колонтата номи билан машҳур бўлган. ХВИ-асрда Ҳинд океани ҳавзасидаги муҳим савдо марказларидан эди. Португалиянинг мустамлакачилик йилларида ҳарбий форт (қалъа) бўлган. ХВИИ-асрда голландлар қўлига ўтди. 1796-йилда инглизлар босиб олган ва 1802-йилдан Англия мустамлакаси — Сейлоннинг маъмурий маркази. 1948-йилдан мустақил Сейлон давлатининг, 1972-йилдан Шри Ланка Республикасининг пойтахти. 1985-йилдан мамлакатнинг янги пойтахти — Шри-Жаяварденапура-Котте шаҳри қурилмоқда.
Иқтисоди
Коломбо — мамлакатнинг асосий иқтисодий ва маданий маркази ҳисобланади. Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Ҳинд океанининг муҳим денгиз йўллари кесишган жойидаги порт. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Коломбо ва унинг атрофида мамлакатдаги саноат корхоналарининг 1/2 қисми жойлашган. Озиқ-овқат, каучукни қайта ишлаш, кемасозлик ва кема ремонтни корхоналари, иссиқлик электр стансияси мавжуд. Шаҳар яқинида шина заводи, металлургия заводининг прокат сехи; сунъий гаванда қуруқ док, нефт сақланадиган ва бошқа омборлар қурилган.
Ижтимоий соҳаси
Коломбода давлат университети, Видяланкара будда университети, техника, нафис санъат коллежлари, Миллий музей, жамоат кутубхонаси, ижтимоий институтлари, санъат галереяси ва бошқа бор. Меъморий ёдгорликлардан ибодатхоналар сақланган.[2]
Коломбодаги тартибсизликлар
Коломбода 2022-йил 10-май куни ҳукумат тарафдорлари ва унга қарши намойишчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди. Саккиз одам ҳалок бўлиб, 200 дан ортиқ киш жароҳат олди. Полиция одамларни кўзни ёшлантирувчи восита ва сув билан тарқатди. Шри-Ланкада 2022-йилнинг апрел ва май ойларидан бери давом этаётган намойишлар қонли тўқнашувларга айлангач, мамлакат Бош вазири Маҳинда Ражапакса истеъфога чиқди. Бош вазир — амалдаги президент Готабая Ражапаксанинг укасидир. Намойишчилар президентнинг истефосини ҳам талаб қилди. Мамлакат 1948-йилда мустақилликни қўлга киритганидан буён энг чуқур иқтисодий кризисни бошдан кечирди. Озиқ-овқат, ёқилғи ва дори-дармон импорти кескин камайди. Эксперларнинг фикрига кўра президент Готабая Ражапакса иқтисодиётни жонлантириш учун солиқларни пасайтиргани тескари натижа берди, мамлакат янада қарзга ботди. Ҳукумат эса мамлакатдаги инқироз бир қанча иқтисодий омиллар ва глобал жараёнлар оқибати деб ҳисоблашини айтди.[3]
2022-йил 13-июл кунги ҳолатга кўра Президент Готабая Ражапаксанинг мамлакатдан қочиб кетишига сабабчи бўлган Шри-Ланка фуқаролари бош вазир Ранил Викрамасингхенинг истеъфосини талаб қилиб, унинг кабинетини эгаллаб олишди. Исён ҳаракатига ёшлантирувчи газ қўллаётган хавфсизлик ходимлари бас кела олмади. Мамлакатдаги иқтисодий таназзул ортидан фуқаролар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар қайд этилди. Бош вазир мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Муваққат ҳукумат тузилгач барча вазирлар истеъфо бериши маълум қилинди.
Айрим хабарларга кўра, ўз ваколатини бош вазирга топширган президент истеъфога чиқиши керак бўлган кунда рафиқаси билан Малдив оролларига қочиб кетди.
Диққатга сазовор жойлар

- Жомий Ул Алфар масжиди
- «Гангарамая» буддистлар ибодатхонаси (1841)
- Унивецитет (1921)
- Жамоат кутубхонаси (1925)
- «Вихарамахадеви» боғи (1865)
- Миллий музий (1877)
- Муниципалитет (1927)
- Галле Фейс (1859)
- Катта Шарқ меҳмонхонаси (1875)
Ҳамдўст шаҳарлар
Россия, Санкт-Петербург (1997)
Хитой, Шанхай (2003)
Буюк Британия, Лидс (2008)
Монголия , Улан-Батор (2012)
Малдив , Мале (2013)
Манбалар
- ↑ Население Коломбо[сайт ишламайди]
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Коломбода ҳукумат тарафдорлари ва унга қарши намойишчилар ўртасида тўқнашув
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |