Кома (қадимги юнонча: кота — чуқур уйқу) — коматоз ҳолат бўлиб, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатдир. Марказий асаб тизими фаолиятининг издан чиқиши, бутунлай ҳушдан кетиш, ташқи таъсирларга жавоб бермаслик ва организмнинг ҳаёт учун муҳим функсиялари бошқарилишининг бузилиши билан ифодаланади. Одатда, Комадан олдин кома олди ҳолати кузатилади, бунда нафас олиш ва томирлар тонуси ўзгаради, пулс секинлашади, иссиқликни идора этиш (терморегулясия) бузилади. Марказий нерв системаси касалликлари (инсулт, мия ўсмаси, бош мияга қон қуйилиши, мия кўпчиши ва бошқа жароҳатлар), баъзи юқумли касалликлар (инфексион менингит, энсефалит), шунингдек, буйрак ва жигар касалликларида турли заҳарларнишлар (доридан, алкоголдан) Комага сабаб бўлади. Команинг қандай юзага келишидан қатъи назар, унинг асосида бош мия пўстлоғи фаолиятининг бузилиши (бош мияда қон ҳамда орқа мия суюқлиги айланишининг бузилиши, мия ички босимининг кўтарилиши, минераллар ва кислота-ишқор мувозанатининг айниши ва бошқа па-тологик жараёнлар ётади. Кома ҳолати турли касалликларнинг ўзига хос аломатлари билан кечади.

Кома
Симптом
КХК-10 Р40.2
КХК-9 780.01
ДисеасесДБ [1]

Турлари

Команинг қуйидаги турлари мавжуд:

  • Мия комаси;
  • Жигар комаси;
  • Буйрак комаси;
  • Диабет комаси:гипер- ва гипогелеким турдаги.

Лекин „Кома“ термини аксари қандли диабет оқибатида келиб чиқадиган оғир ҳолатни ифодалаш учун ишлатилади (диабетик Кома). Оғир Кома терминал ҳолат ҳисобланади. Даво Комага сабаб бўлган омилни бартараф этишдан иборат. Кома холатидаги бемор дарҳол касалхонага ётқизилади ва зудлик билан тегишли даво чоралари кўрилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил