Комик — ҳажвий роллар ижро этувчи актёр; саҳна амплуаси. К. халқ майдон театрида марказий ижрочи ҳисобланиб, халқ юмори ва теран фикрларини тарқатиб юради. Муболаға ишла-тиб қаҳрамонини кўпроқ кулгили қилиб кўрсатади.

Уйғониш даври театрида, айниқса, У. Шекспир асарлари (мас, "Қирол Лир")да К. роллар (ижрочиси машара дейиладиган) фалсафий ва драматик мазмун билан бойитилган. Классицизм К.ни трагедия (фожиа) жанридан четлаштирди. Лекин Ж. Молернинг асарлари (мас, "Скапен найранглари")да халқнинг ақл-заковатини ифодаловчи, хушчақчақ қахрамонлар (Скапен ва бошқалар) ҳукмрон табақаларнинг кирдикорларини сатира, юмор элементлари орқали фош қилганлар. Аста-секин К.нинг вазифа ва воситалари ўзгариб, бойиб борган. ХИХ аср театрида ижтимоий сатира вазифаси ва айни вақтда илғор драмадаги инсонпарварлик тенденсияларни очиб бериш К. зиммасига юклатилган. Айниқса, ХХ асрда К. санъати мазмунан бойиб, қаётийлик, чуқур психологик ижро билан бир қаторда халқ театри анъаналари асосида бойиб борди.

К. амплуаси ўзбек анъанавий театри (машарабозлик, қизиқчилик, қўғирчоқбозлик) томошаларида қадимдан мавжуд бўлган. Ўзбек актёрлик санъати ҳажв ва ҳазил йўналишида ривожланган. Зокир эшон, Комилқори қизиқ, Тўла машара, Нормат қизиқ, Матхолик қизиқ, Мизроб машара, Охунжон қизиқ, Юсуфжон қизиқ каби йирик К. актёрлар ижод қилганлар. Кейинчалик М.Мирокилов, Ҳ.Исломов, Р.Пирмуҳамедов, С.Хўжаев, Ғ.Аъзамов ва бошқа халқ машарабозлик санъати тажрибаларига суянган ҳолда ўз ижро услубларини яратганлар. Ҳозирги кунда уларнинг анъаналарини ъ Б.Ихтиёров, Э.Каримов, Ҳ.Тожибоев, О.Асомов, М.Холмедов, Б.Муҳаммадхужаев қабилар давом эттирмоқдалар.

Ад. : К, о д и р о в М., Машарабоз ва қизиқчилар санъати, Т., 1971.

Муҳсин Қодиров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил