Зиёсферада исми Комил ва фамилияси Алиев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Комил Маъруфович Алиев (1905.25.7-1939-йил, 9-октябр) — журналист, ўзбек матбуотида фелетончилик асосчила-ридан бири. Фаолиятини „Туркистон“ („Қизил Ўзбекистон“) газетада (1924-йилдан) бошлаб, турли вазифаларни (мухбир, бўлим мудири, мас’ул котиб) бажарган. 1925—27-йилларда „Озод Бухоро“, 1936—37-йилларда „Илғор Сурхон учун“ вилоят газларида ишлаган. Алиев асосан фелетончилик билан шуғулланган. У фелетонларини „Какра“, „Нор йигит“ тахаллуслари билан ёзган. Фелетон, танқидий мақола ва репортажлардан иборат „Бомба“ ва „Давр душманлари“ (1932) тўпламлари чоп этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил