Kommutator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Коммутатор (лотинча cоммуто — алмаштираман, ўзгартираман), алмашлаб улагич, тақсимлагич — электр занжирини улаш, ўзиш, алмашлаб улаш ва занжирдан ўтаётган ток йўналишини ўзгартириш учун ишлатиладиган қурилма. Алмашлаб улаш қўлда (мас, телеграф К.и) ёки махсус дастур асосида автоматик тарзда бажарилади. Электромеханик, электрон ва электрон нурли К.лар бор. Оддий электромеханик К.: рубилниклар, электр машина коллекторлари; электромагнит реле тўпламлари ва бошқа Электрон К. — маълум функсионал схемалар бўйича ион асбоблари, электрон лампалар, яримўтказгичлардан йиғилган электрон қурилмалар. Электрон нурли К. — электрон нур ёрдамида бошқа асбобнинг уланиш схемасини ўзгартиради. К. электротехника, алоқа, телемеханиканинг кўп воситалари ва бошқаларда қўлланади.[1]
Манбалар
- ↑ "Коммутатор" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |