Komninlar
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Комнинлар — Византия императорлари сулоласи (1081 — 1185). Асосчиси Алексей И ҳисоблансада, аслида сулолани император Исаак Комнин (1057—59) бошлаб берган. К. номи тарихда 1-маротаба император Василий ИИ даври (976— 1025)да тилга олинади. К.нинг 1-вакилларидан бўлган Мануил, Василий ИИ нинг яқин кишиси бўлган. Мануилнинг 2 ўғли бўлиб, улардан Исаак Комнин салжуқийларга қарши курашда катта шуҳрат қозонган эди. 1057-йилда мухолиф кучлар тазйиқи остида монах (роҳиб)ликни ихтиёр қилган. Исаак Комнин тахтни укаси эмас, балки ўзининг жанговар сафдоши бўлган Константин Дукага топширишга мажбур бўлди. К. вакили Алексей 1 1081-йилда сулола ҳукмронлигини ҳарбий тўнтариш йўли билан қайта тиклади. Андроник И (1183—85) даврида империя ягона давлат сифатидаги қудратини йўқотди. Андроник И авлодлари "Буюк комнинлар" деган унвон билан Трапезунд империясида ҳукмронлик қилганлар (1204—1461). К. марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаб, империя ҳудудини кенгайтирган; давлатни идора қилишда ер эгалари ва ҳарбий зодагонларга таянган.[1]
Манбалар
- ↑ "Комнинлар" ЎзМЕ. К-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-04-19 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |