Komparator
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Компаратор (лотинча: cомпаре — таққослайман) — 1) физик катталикларнинг ўлчамларини мос эталон (намуна) ўлчамларига солиштириб аниқлайдиган ўлчаш асбоби (тенг елкали тарозилар, электр-ўлчаш потенсиометрлари ва бошқа таққослаш асбоблари); назорат-ўлчаш воситаларидан бири. Механиқ (елкали тарозилар), электр (ўлчаш кўприги), оптик (оптиметр), интерференсион (интерферометр), стереоскопик ва бошқа турлари бор. К. ёрдамида узунлик, бурчак, масса, босим, ток кучи ва бошқа ўлчанади. Ҳариталар тузиш ишларида стереокомпараторлар қўлланади. 2) астрономияда — спектрлар ва астрофотоғрафияларни таққослаш учун спектрокомпаратор ва блинк-компараторлардан фойдаланилади. К. ёрдамида юлдузларнинг нурий тезлиги, осмон ёритқичларининг ўзгаришлари, осмондаги бир объектнинг иккинчисига нисбатан ўзгариши аниқланади ва ҳоказо[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |