Kompress
Компресс (лотинча: cомпрессус — қисилган) — шифо мақсадида қўйилган иссиқ ёки совуқ бойлам. Огриган аъзони совқотишдан ва бошқа ташқи таъсиротлардан ҳимоя қилиш учун бир неча қават дока ёки қалин пахта қатламдан иборат қуруқ Компрессдан фойдаланилади. Шифобахш таъсир кўрсатиш мақсадида нам Компресс қўлланади. Бу Компресснинг совуқ, қайноқ, иссиқ ва дорили хиллари бўлади. Шифокор буюрган Компрессни беморнинг ўзи ёки унга қарайдиган одам қўйиши мумкин. Компресснинг қанчалик давомлилиги унинг қандай қўйилишига боғлиқ.
Совуқ Компресс (бир бўлак юмшоқ матони бир неча қават қилиб совуқ сувга бўктириб олинади) маълум бир жойни совитиб, қон томирларини торайтиради; уни лат еганда, бурун конаганда гавданинг касал қисмига (бош, қўл, оёқ ва бошқа жойларга) қисқа муддат (2—3 мин.) қўйилади.
Иссиқ Компресс қон томирларини узоқ, вақт давомида кенгайтириб, тери ва чуқурроқдаги тўқималарга қон оқиб келишини яхшилайди, натижада яллиғланиш ўчоғи тез йўқолиб, огриқ қолади. Бир неча қават қилиб тахланган дока ёки матони олдиндан уй температурасидаги сувга бўктириб олиб, яхшилаб сиқиб, касал жойга қўйилади, устидан клеёнка ёки сув ўтказмайдиган қоғоз ёпилади (клеёнка ёки қоғоз анча катта бўлиши ва нам матони беркитиб туриши керак), унинг устидан каттароқ пахта ёки фланел (Компресс остида ҳосил бўлган иссиқликни сақлаб туриш учун) ўралади. Компресс тўғри қўйилган бўлса, танага тегиб турган мато Компресс олинганда илиқ ва нам бўлади. Компресс аксари кечқурун, ухлашдан олдин қўйилади. Компресс тананинг катта жойига (мас, кўкрак қафасига) қўйиладиган бўлса, бемор ўринда ётиши лозим. Баъзан сувли иситадиган Компресс ўрнига арокли ёки спиртли Компресс қўлланади. Бундай Компресс тез қуриб қолади, шунинг учун тез-тез алмаштириб турилади. Дорили К. иситадиган К.нинг айни ўзи, бунда К. таъсирини кучайтириш учун сувга врач буюрган турли хил дори моддалар қўшилади. Компресс нотўғри қўйилганда кўнгилсиз оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун Компрессни ўз билгича, врач маслаҳатисиз қўймаслик керак.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |