Кон — Ер пўстининг маълум майдонида табиий ҳолда тўпланган ва ишлаб чиқарилиши иқтисодий жиҳатдан фойдали бўлган қазилма бойликлар (минерал ёки минерал агрегатлари). Заҳираси, сифати, аҳамиятига қараб, кичик, ўрта ва катта К.лар бўлади. Масалан, темир К.лари заҳираси млн. тонна бўлса кичик К., 10 млн. т бўлса, ўрта К., 100 млн. т дан ортиғи катта К. ҳисобланади (қаранг Фойдали казилма кони).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил